Page 126 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 126
парчаланади. Аэроб целлюлозо парчаловчи микроорганизмлар
тупроқда структура ва гумус ҳосил бўлишида иштирок этувчи кўп
миқдорда ажралмалар ажратади [3.32; 314-б.; 2.39; 134-151-б.].
Тупроқда целлюлоза парчаланиш жараёнига катта эътибор берган
С.Н.Виноградский [3.129; 43-50-б.] ёзишича, айнан целлюлоза
тупроқдаги барча жараёнлар учун асосий энергия манбаи
ҳисобланади. В.Л.Омелянский [2.59; 3-35-б] эса целлюлоза
парчаланиш жараёнини «табиий жараёнларнинг энг муҳими» дея
таърифлаган. Целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар ҳаёт
фаолияти натижасида ер юзасида ўсимлик қолдиқлари таркибидаги
ғоят катта миқдордаги целлюлоза парчаланади. Бунинг натижасида
эса карбонат ангидрид ҳосил бўлади ва кўпгина элементларнинг
биологик миграцияси ҳамда эрувчанлигига катта таъсир кўрсатади.
Тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, целлюлоза парчаловчи
микроорганизмлар миқдори бошқа ўрганилган микроорганизм
гуруҳлари каби қўриқ ва лалми тупроқларда эрозияланиш даражаси,
қиялик экспозицияси ва тупроқларни вертикал минтақаланишига,
тупроққа янги ўсимлик қолдиқларини тушишига, гидротермик
режимининг ўзгариши ва бошқаларга боғлиқ равишда ўзгариши
кузатилди.
Ушбу гуруҳ микроорганизмлари миқдорининг тупроқ
қатламлари бўйлаб тарқалиши ҳам бир хил эмас. Агарда қўриқ тўқ
тусли бўз тупроқлар целлюлоза парчаловчи микроорганизмларнинг
асосий миқдори устки 0-15 ва 15-30 см қатламда тўпланса,
суғориладиган ва тоғ жигарранг тупроқларида анча чуқурроқ
қатламларгача (50-70 см) кириб боради.
Қўриқ тўқ тусли бўз тупроқларда целлюлоза парчаловчи
микроорганизмларнинг асосий миқдори устки қатламга тўғри
келиши тупроқ қатламларининг ҳар хил ҳаво ва ҳарорат режимига
эгалиги, зичлигининг турличалиги, айниқса ўсимлик қолдиқлари
миқдорини тақсимланиши билан боғлиқ (26-расм). Чунки, ушбу
тупроқ типлари бошқа тупроқ типларига нисбатан кам намланган
шароитда шаклланган, шунинг учун уларнинг биологик фаоллиги
фақатгина уски қатламларга тўғри келади.
Тадқиқотларимиз давомида бир вақтда тоғ жигарранг
тупроқларининг типчалари ҳам ўрганилди. Маълумки, ушбу
тупроқлар тоғ олди, бўз тупроқлар ва чўл минтақаси тупроқларига
нисбатан гумус, озиқа элементлари ва ўсимлик қолдиқлари
миқдорининг юқорилиги билан ажралиб туради. Тоғ жигарранг
112

