Page 127 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 127
тупроқларида целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар миқдори
ҳам юқорида санаб ўтилган генетик хусусиятларига боғлиқ эканлиги
аниқланди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тупроқларнинг
гумуслилик даражаси ортишига боғлиқ равишда тоғ жигарранг
карбонатли тупроқлардан тоғ жигарранг типик тупроқлар томон
целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар миқдори ошиб боради.
Чунки, ушбу тупроқларда нитрификация жараёни яхши
ривожланганлиги ва минерал азотга бойлиги туфайли целлюлоза
парчаловчи микроорганизмлар ривожланишига қулай шароит
яратилади. Бу эса ўсимлик қолдиқлари таркибидаги целлюлоза ва
органик моддалар минерализациясини кучайтиради ва тоғ
жигарранг тупроқларининг юқори биологик фаоллигини
таъминлайди.
50 40 30
1гтупроқда мингта ҳужайра 25 16,5 30 25
0 9 2,5 4,5 1 7 1,6
баҳор ёз куз
тоғ-жигарранг типик тупроқ
тоғ-жигарранг карбонатли тупроқ
лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
26-расм. Тоғ ва тоғолди тупроқларида целлюлоза парчаловчи
микроорганизмлар миқдорининг мавсумий динамикаси
Шунингдек, целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар
миқдори тупроқларни эрозияланганлик даражасига ҳам боғлиқ
равишда ўзгариши кузатилди, тупроқ қанчалик кучли эрозияланган
бўлса, ушбу микроорганизмлар сони шунча камайган. Масалан,
ювилмаган тупроқларда целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар
миқдори 0-15 см қатламда 1г тупроқда 11,5 мингта ҳужайра бўлса,
50-70 см қатламларда эса 1г тупроқда 1,4 мингта ҳужайрагача
камаяди. Ўртача ювилган тупроқлар табиий равишда уларнинг
миқдори камаяди ва 0-15 см қатламда 1г тупроқда 4,5 мингта
ҳужайрани ташкил этди, 50-70 см қатламда эса умуман учрамади. Бу
ҳолатни ювилган тупроқларнинг кескин қуруқлиги, ўсимлик
113

