Page 128 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 128

қолдиқлари,  азот  ва  фосфорнинг  ўзлаштириладиган  шакли
               миқдорининг  камлиги  кабилар  целлюлозани  парчаланишини

               секинлаштириши билан изоҳлашимиз мумкин.
                      Олинган  маълумотларга  кўра,  бўз  тупроқлар  минтақасининг
               суғориладиган тупроқларида тоғ минтақаси тупроқларига, айниқса

               қўриқ  тупроқларга  нисбатан  целлюлоза  анча  жадал  парчаланиши
               кузатилди (27-расм).
                                    50          40




                              1г тупроқда мингта ҳужайра  35  15  11,5  25  30  11,5  9,5  30  35  14  10














                                     0
                                             баҳор            ёз             куз

                               эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ  эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқ
                               эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ  янгидан суғориладиган типик бўз тупроқ

                     27-расм. Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларида
                   целлюлоза парчаловчи микроорганизмлар миқдорининг мавсумий
                                                      динамикаси

                      Ушбу  гуруҳ  микроорганизмлари  миқдорининг  мавсумий
               динамикаси бўйича ҳам энг юқори фаоллиги баҳорги нам ва илиқ

               даврга тўғри келади. Айниқса, бу тоғ ва тоғолди тупроқларида яққол
               акс  этади.  Бўз  тупроқлар  ва  чўл  минтақаси  суғориладиган
               тупроқларида уларнинг мавсумий динамикаси сезиларсиз эканлиги

               қайд       этилди.        Тупроқларни           суғориш         микроорганизмларни
               ривожланишига  ижобий  таъсир  этади.  Ёзда  қўриқ  тупроқларнинг
               кучли қуриши натижасида целлюлоза парчаланиши кучсиз боради
               ёки  умуман  тўхтайди.  Бу  пайтда  суғориладиган  тупроқларда

               целлюлозанинг  парчаланиши  мазкур  тупроқларда  жадал,  тоғ
               жигарранг типик тупроқларда эса янада жадал бориши кузатилади.
               Олинган  маълумотларга  кўра,  чўл  минтақасининг  шўрланган

               тупроқларида  эса  целлюлозанинг  парчаловчи  микроорганизмлар
               бошқа        микроорганизм             гуруҳларига          нисбатан         анча       суст
               ривожланганлиги кузатилди (22-жадвал).

                                                            114
   123   124   125   126   127   128   129   130   131   132   133