Page 130 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 130

Мазкур              тупроқларда                целлюлоза               парчаловчи
               микроорганизмларнинг  ривожланишини  чекловчи  омилларига

               тупроқларнинг  турли  даражада  шўрланганлиги  ва  ўсимлик
               қолдиқлари  тупроққа  кам  тушиши  кабиларни  кўрсатишимиз
               мумкин. Таҳлил натижаларига кўра, уларнинг энг юқори миқдори

               эскидан  суғориладиган  ўтлоқи  тупроқларда  кузатилиб,  тупроқ
               профили  бўйлаб  1г  тупроқда  4,0  -  40,0  мингта  ҳужайра  ҳисобида
               ўзгариб туради.

                      Эскидан  суғориладиган  тақир-ўтлоқи  (1г  тупроқда  3,5-20,0
               минг)  ва  суғориладиган  ўтлоқи  (1г  тупроқда  3,0-20,0  минг)
               тупроқларда  деярли  икки  баравар  камлиги  кузатилади.  Янгидан
               ўзлаштирилган  қумли-чўл  (1г  тупроқда  0,3-4,0  мингта  ҳужайра),

               суғориладиган тақир-ўтлоқи (1г тупроқда 0,3-4,5 мингта ҳужайра),
               ўтлоқи қумли чўл (1г тупроқда 0,3-3,5 мингта ҳужайра) ва эскидан
               суғориладиган  тақирсимон-ўтлоқи  (1г  тупроқда  0,1-3,0  мингта

               ҳужайра)  тупроқлар  целлюлоза  парчаловчи  микроорганизмларга
               жуда камбағаллиги аниқланди.
                      Уларнинг миқдори тупроқнинг қуйи қатламлари томон гумус
               миқдорига  боғлиқ  равишда  ҳам  камайиб  боради.  Айрим  тупроқ

               кесмаларида  жуда  кам  миқдорда  ёки  умуман  учрамаганлиги
               кузатилди.
                      Умуман  олганда,  ўрганилган  ҳудуд  тупроқларида  целлюлоза

               парчаловчи  микроорганизмлар  тарқалиши  ва  ривожланишини
               иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган ўсимлик қоплами, тупроққа
               тушадиган  йиллик  ўсимлик  қолдиқларининг  миқдори  ва  сифати

               асосий белгиловчи омиллардан ҳисобланади. Ўрганилган қўриқ ва
               лалми  тупроқларда  ўсимлик  қолдиқлари  тупроқнинг  устки
               қатламларида  тўпланади,  шунинг  учун  целлюлоза  парчаловчи

               микроорганизмларнинг  ривожланиши  худди  «юза  қатламга
               ёпишгандек» айнан устки қатламларга тўғри келади.
                      Шунингдек,           целлюлоза           парчаловчи          микроорганизмлар
               миқдорига агротехник тадбирлар катта таъсир кўрсатиши туфайли

               суғориладиган  тупроқларда  уларнинг  ривожланиши  сезиларли
               ошади.
                      Микробиологик               таҳлил         натижаларини             кўрсатишича,

               ўрганилган           микроорганизм              гуруҳларининг            миқдори           ва
               тақсимланиши  бўз  тупроқларда  уларнинг  генетик  хусусиятларига
               боғлиқлиги           кузатилди.         Бу      тупроқлар          профили          бўйлаб
               микроорганизмлар  миқдорининг  камлиги  билан  характерланади.

                                                            116
   125   126   127   128   129   130   131   132   133   134   135