Page 131 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 131
Ушбу тупроқларда микроорганизмлар сонини қуйи қатламлар томон
2-3 бараварга камаяди
Қулай озиқа тартиботи ва реакция муҳити, структуралилиги,
яхши аэрация режими тоғ жигарранг, айниқса тоғ жигарранг типик
тупроқларини юқори микробиологик фаоллигини таъминлайди.
Ушбу кўрсаткичларига кўра уни юқори унумдор тупроқлар қаторига
киритиш мумкин. Ушбу тупроқларда бўз тупроқлар ва чўл
минтақаси тупроқларига нисбатан микробиологик жараёнлар фаол
бориши кузатилди. МПА муҳитида ўсадиган микроорганизмларни
кўп миқдордалиги аммонификация жараёнини фаоллигини
кўрсатади ва бу тупроқда катта миқдорда органик модда мавжудлиги
билан ифодаланади.
Аммонификаторлар таркибида Баcиллус авлодига мансуб
спора ҳосил қилувчи бактериялар устунлик қилади: Баc.мегатериум,
Баc.субтилис, Баc.месентириcус, Баc.мйcоидес ва бошқалар.
Аммонификация жараёнининг фаоллиги ўз навбатида
нитрификаторларни жадал ривожланишини таъминлайди.
Нитрификаторлар миқдорини ортиши ўсимликларни азотли
озиқланишини яхшилайди. Тупроқларни азотнинг минерал шакли
билан таъминланиши целлюлозапарчаловчиларни ривожланишига
имкон яратса, целлюлозани жадал парчаланиши эса
азотфиксаторларни фаоллашувига олиб келади.
Ўрганилган ҳудуднинг тупроқ-экологик шароитларининг
таъсири актиномицетлар ва замбуруғларни тарқалиши ва
ривожланишида ҳам ўз ифодасини топади. Тадқиқот натижаларига
кўра, чўл минтақаси шўрланган ва тоғ жигарранг карбонатли
тупроқларда замбуруғлар миқдорига нисбатан актиномицетлар
сонини ошиши, тоғ жигарранг типик ва бўз тупроқлар
минтақасининг суғориладиган тупроқларда эса аксинча ҳолат
кузатилди. Бундай манзара шу билан изоҳланадики, чўл минтақаси
тупроқларининг шўрланганлиги, тоғ жигарранг карбонатли
тупроқларида эса карбонатлар миқдорининг юқорилиги
актиномицетлар учун айни муддао бўлган ишқорий муҳит
яратилишига имкон беради. Бундан кўринадики, улар замбуруғларга
нисбатан тупроқ муҳити рНи кўрсаткичининг ўзгаришига ўта
сезгирдир.
Ўрганилган ҳудуд тупроқлари микроорганизмларнинг турли
физиологик гуруҳларининг ривожланиш фаоллиги бўйича ҳам
фарқланди. Ушбу тупроқларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари,
117

