Page 132 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 132

асосан  аэроб  шароитда  кечади,  бунда  аммонификаторлар,
               актиномицетлар ва замбуруғлар етакчилик қилди. Микробиоценози

               нитрификацияловчи,  мой  кислотали  бактериялар  ва  аэроб
               целлюлозопарчаловчи                    микроорганизмларга                   камбағалдир.
               Азотфиксацияловчи бактериялар оралиқ миқдорга эга.


                 4.2-§ Тупроқларнинг нафас олиш жадаллигининг деградация
                            жараёнлари таъсирида ўзгариш қонуниятлари


                      Тупроқнинг нафас олиш жараёни мураккаб биокимёвий жараён
               бўлиб,  микроорганизм,  тупроқ  ва  ўсимлик  ўртасидаги  бевосита
               ўзаро  муносабатларга  асосланган  ҳамда  тупроқнинг  биологик
               фаоллигини информатив кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

                      Э.Г.Вухрер [3.12; 46-б.] нинг кўрсатишича, тупроқдан ажралиб
               чиқадиган карбонад ангидрид гази миқдори органик моддаларнинг
               таркиби ва миқдори, тупроқнинг кимёвий ва физикавий хоссаларига,

               қолаверса  микрофлоранинг  миқдорий  ва  сифат  таркибига  боғлиқ
               ҳолда  ўзгаради.  СО2  газининг  ажралиб  чиқиш  жадаллиги
               тупроқнинг потенциал унумдорлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлиш
               имконини беради.

                      Тоғ  ва  тоғ  олди  тупроқларида  тупроқнинг  нафас  олиш
               жадаллиги, асосан, эрозион жараёнларга боғлиқлиги кузатилди  (28-
               расм).  Масалан,  СО2  газини  энг  кўп  ажралиб  чиқиши  ўрганилган

               барча тупроқларнинг ювилиб тўпланган тупроқларига тўғри келди
               ва  профил  бўйлаб  6,1-14,2  мг  СО2/100г  оралиғида  ўзгариб  турди.
               Ювилиб  тўпланган  тупроқларда  нафас  олиш  жадаллигини  қуйи

               қатламлар  томон  аста-секин  камайиши  кузатилди  ва  бу  ушбу
               тупроқларни микроорганизмлар, гумус ва озиқа элементлари билан
               яхши  таъминланганлиги  билан  изоҳланади.  СО 2  газини  энг  кам

               ажралиб           чиқиши          ўрганилган           тупроқларнинг              жанубий
               экспозициясида            тарқалган         ювилган         тупроқларининг            устки
               қатламида  (1,0-8,5  мг  СО2/100г)  тўғри  келади,  бироқ  кейинги
               қатламларда  карбонатлар  миқдорига  боғлиқ  равишда  16,7  мг

               СО2/100г гача ошиши кузатилади. Айниқса, бу ҳолат тоғ жигарранг
               карбонатли  тупроқларда  яққол  намоён  бўлади.  Шунга  ўхшаш
               маълумотлар  бошқа  тадқиқотларда  ҳам  кузатилган  бўлиб,  ушбу

               тадқиқотларда  субарид  ҳудудларнинг  карбонатли  тупроқлари
               атмосферага ажралиб чиқадиган СО2 – газининг манбаси сифатида
               қараш зарурлиги таъкидлаб ўтилган [3.44; 37-б.]. Демак, тупроқдан

                                                            118
   127   128   129   130   131   132   133   134   135   136   137