Page 135 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 135
28 Эскидан 0-15 2,2 1,2 1,6
суғориладиган 15-30 1,4 0,6 1,1
тақирсимон-ўтлоқи 30-50 1,2 0,3 0,5
тупроқ, ўртача 50-70 0,6 - 0,2
шўрланган
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, чўл минтақаси
тупроқларининг нафас олиш жадаллигига шўрланиш жараёни
салбий таъсир этади. Шўрланмаган тупроқларга нисбатан ўртача ва
кучли шўрланган тупроқларда нафас олиш жадаллиги ҳам сусаяди.
Тупроқнинг нафас олиш жадаллиги динамикаси тупроқ ҳосил
бўлиш шароитлари ва хосса-хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Тупроқларда тўлиқ чиримаган ўсимлик қолдиқлари, мақбул нам ва
ҳароратнинг етарлича бўлган баҳорги мавсумда микроорганизмлар
фаол ривожланади, бу тупроқдан карбонат ангидрид гази ажралиб
чиқишини кучайтиради.
Шундай қилиб, ўрганилган тупроқларнинг нафас олиш
хусусияти ундаги микрофлора таркиби ва миқдори, органик
моддалар билан таъминланганлиги, эрозия ва шўрланиш
жараёнлари, тупроқларнинг кимёвий ва физикавий хоссаларига
боғлиқ равишда турлича ўзгариш қонуниятига эга.
4.3-§ Тупроқларнинг ферментатив фаоллиги
Ферментатив фаоллик – тупроқнинг керакли
компонентларидан бири бўлиб, ноёб хусусиятларга эга ҳисобланади.
Тупроқ унумдорлигини таъминловчи биокимёвий жараёнлар
сезиларли даражада ферментлар фаоллиги билан аниқланади.
Тупроқнинг ферментатив фаоллиги тупроқшуносликда диагностик-
индикацион масалаларни, тупроқдаги озиқа моддаларининг
динамикаси ва ўғитлаш тизимининг самарадорлигини баҳолашга оид
масалаларни ечишда кенг фойдаланилади [3.67; 26-б.; 3.43; 74-б.].
Тупроқда энергия ва моддалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган
барча биологик жараёнларни ферментлар амалга оширади ва
ўсимликлар озиқланишининг элементлар мобилизациясида муҳим
роль ўйнайди. Шунингдек, ферментлар гумуснинг синтези ва
парчаланиши, органик бирикмаларнинг гидролизи ва тупроқнинг
оксидланиш-қайтарилиш режимига боғлиқ бўлган муҳим
биокимёвий жараёнларнинг жадаллиги ва йўналишини
характерлайди [3.69;190-б.].
121

