Page 136 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 136

Юқоридагилардан  келиб  чиққан  ҳолда  тадқиқотларимиз
               давомида  ўрганилган  ҳудудда  тарқалган  тупроқларнинг  асосий

               генетик  гуруҳларида  гидролитик  ва  оксидловчи-қайтарувчи
               ферментлар  фаоллигининг  ўзига  хос  хусусиятлари  ва  уларга
               деградация (эрозия, шўрланиш) жараёнларининг таъсири ўрганилди.

                      Инвертаза.  Маълумки,  инвертаза  сахарозани  глюкоза  ва
               фруктозагача  гидролизлайди.  Инвертаза  барча  тупроқ  типларида
               учрайди ва  тупроқнинг  биологик фаоллигини тавсифловчи  муҳим

               ферментлардан  бири  ҳисобланади.  Ҳозирги  вақтда  инвертаза
               фаоллиги  назарий  ва  амалий  тупроқшуносликда  тупроқлар
               классификациясида  генетик  хусусиятларига  тегишли  масалаларни
               ечишда,         шунингдек,           тупроқнинг           биокимёвий            фаолигига

               тупроқларнинг  маданийлашганлик  ва  эрозияланганлик  даражаси,
               ўғитлар  ва  маданий  ўсимликлар  таъсирини  баҳолашда  кенг
               қўлланилмоқда.

                      Тадқиқот          натижаларига             кўра,       инвертаза          фаоллиги
               тупроқларнинг  органик  моддалар  билан  таъминланганлигига
               чамбарчас боғлиқ равишда ўзгариши кузатилди (29-расм).


                             20                                          20
                           17,5                                        17,5
                             15                                          15
                           12,5                                        12,5
                             10                                          10
                            7,5                                         7,5
                              5                                           5
                            2,5                                         2,5
                              0                                           0
                                   1     2     3     4                        1   2   3   4   5   6
                       Инвертаза  2,6   4,5  10,6  18,4            Инвертаза  3  3,1 3,15 6,6 6,9 7,1

                                               а)                                                            б)
                    29-расм. Тоғ ва бўз тупроқлар минтақаси тупроқларида инвертаза
                                                        фаоллиги
                      а:  1-учламчи  ётқизиқларда  шаклланган  тўқ  тусли  бўз  тупроқ;  2-лёссларда
               шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ; 3-тоғ жигарранг карбонатли тупроқ; 4- тоғ жигарранг
               типик тупроқ.
                      б:  1-суғориладиган  ўтлоқи-бўз  тупроқ;  2-эскидан  суғориладиган  оч  тусли  бўз
               тупроқ;  3-янгидан  суғориладиган  типик  бўз  тупроқ;  4-эскидан  суғориладиган  ботқоқ-
               ўтлоқи  тупроқ;  5-эскидан  суғориладиган  бўз-ўтлоқи  тупроқ;  6-эскидан  суғориладиган
               ўтлоқи тупроқ.
                      Шу  сабабли  тоғ  минтақаси  тупроқлари  орасида  энг  юқори
               инвертаза  фаоллиги  тоғ  жигарранг  типик  тупроқларда,  энг  кам

               фаоллиги  эса  учламчи  ётқизиқларда  шаклланган  тўқ  тусли  бўз

                                                            122
   131   132   133   134   135   136   137   138   139   140   141