Page 139 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 139

Тадқиқотларни  кўрсатишича,  ўрганилган  тоғ  ва  тоғолди
            тупроқларда  эрозия  натижасида  уреаза  фаоллигини  камайиши

            кузатилади, бу эрозия жараёни туфайли тупроқда гумус ва керакли
            шаклдаги  озиқа  элементлари  миқдорининг  камайиши  тупроқ
            ферментлари фаолиятининг  кескин пасайишига олиб келади.

                   Уреаза фаоллиги учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ
            тусли бўз тупроқларда йил фасллари бўйича устки қатламларда 10г
            тупроқда 1,14-1,40, лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларда

            2,34-2,76;  тоғ  жигарранг  карбонатли  тупроқларда  4,61-7,10;  тоғ
            жигарранг типик тупроқларда 7,50- 15,40 мг НҲ3 оралиғида ўзгариб
            турди (30-расм). Учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли
            бўз  тупроқларда  уреаза  фаоллиги,  асосан,  устки  биологик  фаол

            қатламларда  кузатилади.  Қуйи  қатламлар  томон  уреаза  фаоллиги
            лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларга нисбатан кескин
            камаяди.  Уреазанинг  юқори  фаоллиги  тоғ  жигарранг  типик

            тупроқларда кузатилди.
                  Суғориладиган  тупроқларда  уреаза  фаоллигининг  ўзгаришида
            ҳам юқоридагига ўхшаш қонуният кузатилади ва улардаги азотнинг
            минерал  шаклининг  миқдорига  боғлиқ  равишда  тупроқ  профили

            бўйлаб 10г тупроқда 0,5 - 4,2 мг НҲ3 оралиғида тебраниб туради.


                        12                                            12
                      10,5                                          10,5
                         9                                             9
                       7,5                                           7,5
                         6                                             6
                       4,5                                           4,5
                         3                                             3
                       1,5                                           1,5
                         0                                             0
                              1     2     3     4                          1   2   3   4   5   6
                     Уреаза  1,4   2,76  7,1   12,3                Уреаза 3,4 3,44 3,65 4,64 4,8 5,04
                                            а)                                                               б)
            30-расм. Тоғ ва бўз тупроқлар минтақаси тупроқларида уреаза фаоллиги
                   а:  1-учламчи  ётқизиқларда  шаклланган  тўқ  тусли  бўз  тупроқ;  2-лёссларда
            шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ; 3-тоғ жигарранг карбонатли тупроқ; 4- тоғ жигарранг
            типик тупроқ.
                   б:  1-суғориладиган  ўтлоқи-бўз  тупроқ;  2-эскидан  суғориладиган  оч  тусли  бўз
            тупроқ;  3-янгидан  суғориладиган  типик  бўз  тупроқ;    4-эскидан  суғориладиган  ботқоқ-
            ўтлоқи  тупроқ;  5-эскидан  суғориладиган  бўз-ўтлоқи  тупроқ;  6-эскидан  суғориладиган
            ўтлоқи тупроқ.
                  Чўл минтақаси шўрланган тупроқларининг уреаза фаоллигини
            таҳлил  қилиш  натижаларига  кўра,  эскидан  суғориладиган  ўтлоқи

                                                         125
   134   135   136   137   138   139   140   141   142   143   144