Page 176 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 176
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, хариталанган
ҳудуднинг асосий қисми 84,0 % майдонини паст биологик
фаолликка эга тупроқлар эгаллаган. Хариталанган ҳудуднинг 8,4 %
майдони жуда паст, 5,3 % эса ўртача биологик фаолликка, атиги 2,1
% юқори ва 0,1 % жуда юқори биологик фаолликка эга эканлиги
аниқланди.
Замонавий геоахборот тизимлари асосида яратилган
картографик моделдан кўриниб турибдики, юқори биологик
фаолликка эга тупроқлар, асосан тоғ жигарранг тупроқларга ва
айрим ҳолларда бўз тупроқлар минтақасининг эскидан
суғориладиган тупроқларига тўғри келади. Тадқиқот объектининг
чўл минтақаси тупроқлари умумий биологик фаоллиги даражаси
пастлиги билан тавсифланади. Бунга сабаб бир томондан чўл
минтақаси тупроқ-иқлим шароитларига боғлиқ бўлса, иккинчи
томондан тупроқларнинг қишлоқ хўжалигида жадал
фойдаланилиши ва шўрланиши туфайли хосса-хусусиятларининг
ёмонлашиши уларнинг биологик фаоллигини пасайишига олиб
келади.
Ўрганилган тупроқларнинг устки қатлами умумий биологик
фаоллиги даражасининг паст ва жуда паст даражагача камайиши
тупроқларнинг ўзини табиий-ресурс потенциалини тиклаш
хусусиятини бузилганлиги кўрсаткичи ҳисобланади, яъни тупроқ
тизимининг ташқи таъсирларга чидамлилиги ва барқарорлиги
чегараси уларнинг биоэнергетик потенциалининг 30% дан ортиқ
йўқотилишига йўл қўйилмаслиги лозим [3.73; 310-б.; 2.108; 582-597-
б.].
Тоғ жигарранг тупроқлари нисбатан илиқ ва нам иқлим
шароитларида шаклланганлиги, ўсимлик қопламининг бойлиги
уларнинг юқори биологик фаоллигини таъминлайди.
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики,
тупроқларнинг умумий биологик фаоллиги даражасини
тавсифловчи ТЭБҲИК қийматининг турлича ўзгариши биологик
фаолликнинг энг информатив кўрсаткичлари, яъни гумус миқдори,
микроорганизмлар миқдори, ферментлар фаоллиги ва тупроқнинг
нафас олиш жадаллиги ўзгаришидаги асосий тенденцияларни
такрорлайди.
Маълумки, тупроқ экотизим ва биогеоценотик
функцияларидан ташқари қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш
воситаси функциясини ҳам амалга оширади ва нисбатан янгиланиб
162

