Page 177 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 177
турадиган табиий тизим ҳисобланади. Уни ўз-ўзини тиклаш
қобилиятини сақлаши учун муайян шароитлар зарур, уни бузилиши
бу жараённи секинлаштиради ёки тўхтатиши мумкин.
Шундай қилиб, ТЭБҲИК қиймати асосида тупроқларнинг
деградацияга учраганлик даражасини ва тупроқнинг биогеоценотик
функцияларини бузилишини баҳолаш мумкинлигини ҳисобга олган
ҳолда ўрганилган ҳудуд тупроқлари кўра қуйидаги гуруҳларга
ажратилди:
деградацияга учрамаган тупроқлар - ушбу гуруҳга жуда юқори
биологик фаолликка эга тоғ жигарранг типик тупроқлар (100%)
киради, уларда ТЭБҲИК қиймати 81-100 % бўлиб, тупроқ ўзининг
биологик функцияларини бажараётганлигидан далолат беради;
кучсиз деградацияга учраган тупроқлар - ушбу гуруҳга юқори
биологик фаолликка эга тоғ жигарранг карбонатли (65%), бўз
тупроқлар минтақасининг эскидан суғориладиган ўтлоқи (61%)
тупроқлари киради. Уларда ТЭБҲИК қиймати 61-80 % гача бўлиб,
ушбу тупроқларда ахборот экологик функциялари бузилиши
кузатилади. Тупроқнинг биогенетик функциялари таснифига
мувофиқ ахборот функцияси биогеоценознинг “хотираси”
ҳисобланади: биогеоценознинг тузилиши ва таркиби, кетма-
кетлигини (сукцессия) бошқаришни, биологик, мавсумий ва бошқа
жараёнларнинг фаоллашиши сигналларини белгилайди. Тупроқ
биогеоценотик функциясининг ушбу гуруҳларини турли омиллар
таъсирида бузилиши натижасида тупроқ микроорганизмлари сони
ва таркиби ўзгаради, уларнинг хилма-хиллиги ва физиологик
фаоллиги камаяди;
ўртача деградацияга учраган тупроқлар - ушбу гуруҳга ўртача
биологик фаолликка эга эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи
(50%), эскидан суғориладиган ўтлоқи (49%) тупроқлар киради.
Уларда ТЭБҲИК қиймати 41-60% гача бўлиб, ушбу тупроқларнинг
кимёвий, биокимёвий, физик-кимёвий каби яхлит функцияларининг
бузилиши кузатилади. Уларнинг амалга оширилиши гумус ва озиқа
элементлари миқдори, кислоталиги-ишқорийлиги ва оксидланиш-
қайтарилиш шароитлари, ферментлар фаоллиги ва бошқа
хусусиятларга боғлиқ. Тупроқнинг яхлит биогеоценотик хусусияти
унинг моддаларни ва энергияни тўплаш, санитария функциясини
бажариш, организмларни яшаши шароитлари билан таъминлашда
биогеоценотик ҳимоя экрани бўлиб хизмат қилади;
163

