Page 178 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 178
кучли деградацияга учраган тупроқлар - ушбу гуруҳга паст
биологик фаолликка эга эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи (40%),
лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз (35%), суғориладиган тақир-
ўтлоқи (32%), эскидан суғориладиган оч тусли бўз (31%) , янгидан
суғориладиган типик бўз (30%), янгидан суғориладиган тақир-
ўтлоқи тупроқ (30%), эскидан суғориладиган ўтлоқи-тақир (28%),
суғориладиган ўтлоқи-бўз (27%), янгидан суғориладиган ўтлоқи ва
янгидан ўзлаштирилган тақир-ўтлоқи (24%), учламчи ётқизиқларда
шаклланган тўқ тусли бўз (21%) тупроқлар киради. Уларда ТЭБҲИК
қиймати 21-40% гача бўлиб, тупроқларда физик хоссаларининг
бузилиши кузатилади. Турли хил антропоген таъсирлар натижасида
тупроқ структураси ёмонлашади, зичлиги ошади, ғоваклиги
камаяди;
жуда кучли деградацияга учраган тупроқлар - ушбу гуруҳга
жуда паст биологик фаолликка эга янгидан ўзлаштирилган чўл
ўтлоқи (20%), янгидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи (19%), янгидан
суғориладиган сур-қўнғир (17%), суғориладиган ўтлоқи қумли чўл
(16%) ва эскидан суғориладиган тақирсимон-ўтлоқи (15%)
тупроқлар киради. Уларда ТЭБҲИК қиймати ˂ 20% дан паст бўлиб,
тупроқларнинг салбий таъсирларга қарши тура олиш қобилияти
тупроққа ўзининг барча функцияларини бажариш имконини
бермайди.
Олинган маълумотлар тупроқ ҳолатига табиий ва антропоген
таъсир даражасини баҳолашда кўп компонентли тизим сифатида
тупроқ биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичларини қўллаш
мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Биологик фаоллик даражаси
юқори бўлган тупроқларнинг салбий таъсирларга қарши тура олиш
қобилияти ортади. Деградацияга учраган тупроқлар паст биологик
фаолликга ва чидамлиликга эга ҳисобланади.
Демак, тупроқнинг умумий биологик фаоллиги, нафақат айнан
маълум бир хоссасига, балки унинг атрофида рўй бераётган барча
тизим ва жараёнларга ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
164

