Page 179 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 179

ХУЛОСАЛАР
                   1.  Деградация  жараёнларининг  ривожланиши,  географик

            тарқалиши,  турли  шаклланиш  шароити  ва  қишлоқ  хўжалигида
            фойдаланилишига боғлиқ ҳолда ҳар бир тупроқ типи ва типчалари
            учун  ўзига  хос  морфологик  белгилари  характерлидир.  Механик

            таркибига  кўра,  тупроқ  профилида  қумоқли,  қумлоқли,  қумли  ва
            созли  қатламлар  алмашиниб  туради.  Тупроқларнинг  физикавий,
            кимёвий  ва  агрокимёвий  хоссалари  уларнинг  механик  таркиби,

            органик моддалар билан таъминланганлиги, суғориш давомийлиги,
            эрозияланиш  ва  шўрланиш  даражасига  боғлиқ  равишда  ўзгаради.
            Шўрланиш  даражасига  кўра,  ҳудудда  шўрланмаган  тупроқлардан
            тортиб  турли  даражада  шўрланган  тупроқларгача  учрайди.

            Шўрланиш  типига  кўра,  хлорид-сульфатли  ва  сульфатли  типга
            мансублиги кузатилади.
                   2.  Тупроқ-иқлим               шароитларига              кўра         тупроқларда

            микроорганизм гуруҳлари турлича тақсимланади. Ҳудуднинг тоғ ва
            бўз  минтақаси  тупроқларида  тупроқ  ҳосил  бўлиш  жараёнлари,
            асосан, аэроб шароитда кечади, бунда аммонификаторлар (69-74%)
            етакчилик  қилади,  чўл  минтақаси  тупроқларида  атроф-муҳитнинг

            ноқулай  шароитларига  осон  мослаша  оладиган  микроорганизмлар
            гуруҳлари,  яъни  актиномицетлар  (42%)  ва  мой  кислотали
            бактериялар (3-4%) кўпроқ ривожланган. Бу эса ушбу тупроқларда

            гумус  миқдорини  кам  бўлишига  олиб  келувчи  минерализация
            жараёнларини жадал боришидан далолат беради.
                   3.  Тадқиқот          ҳудуди        тупроқлари          эрозияланганлик             ва

            шўрланганлик  даражасига  боғлиқ  равишда  микроорганизмлар
            миқдори  бўйича  бир-биридан  фарқланади.  Эрозия  ва  шўрланиш
            жараёнлари             ўрганилган            микроорганизм               гуруҳларининг

            ривожланишига  салбий  таъсир  кўрсатади,  яъни  ушбу  жараёнлар
            қанча  кучли  намоён  бўлса,  тупроқлар  микроблар  билан  шунча
            камбағаллашган.
                   4.  Тупроқдан  СО2  газини  ажралиб  чиқиш  жадаллиги

            деградация          жараёнларига,          тупроқнинг          хосса-хусусиятларига,
            микрофлоранинг  миқдори  ва  бошқаларга  боғлиқ  ҳолда  ўзгаради.
            Тупроқларда  эрозия  ва  шўрланиш  даражасининг  ортиши  СО 2

            газининг ажралиб чиқишини сусайтиради. Ўрганилган тупроқларда
            нафас  олиш  хусусияти  қуйи  карбонатли  қатламларда  бирмунча
            жадаллашади.            Картографик           модел        маълумотлари            асосида
            тупроқлардан СО2 газини ажралиб чиқиши бўйича ҳудуднинг 17,6 %

                                                         165
   174   175   176   177   178   179   180   181   182   183   184