Page 180 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 180
майдонини жуда кучсиз, 59,1 % майдонини кучсиз ва 23,0 %
майдонини ўртача жадалликга эга тупроқлар ташкил қилади.
5. Деградация жараёнлари туфайли тупроқларнинг
ферментатив фаоллиги даражасини назорат қилувчи асосий тупроқ-
экологик параметрларининг ёмонлашиши улар фаолиятининг
кескин пасайишига олиб келади. Ферментларнинг юқори фаоллиги,
асосан, устки қатламларда бўлиб, табиий равишда қуйи қатламлар
томон камаяди. Бироқ, каталаза фаоллиги айрим тупроқ
типларининг қуйи қатламларида карбонатлар миқдорига боғлиқ
ҳолда ошади. Ҳудуд тупроқлари жуда кучсиз, кучсиз ва ўртача
ферментатив фаолликка эгалиги билан баҳоланади.
6. Микроорганизм гуруҳлари миқдорининг мавсумий
ўзгариши уларнинг физиологик хусусиятлари ва ҳудуднинг тупроқ-
иқлим шароитларига боғлиқ ҳолда баҳор ва кузда яхши
ривожланганлиги, ёзда эса уларнинг миқдорини камайиши
кузатилади. Ферментатив фаоллик ва нафас олиш жадаллиги йил
мавсумлари бўйича микробиологик фаолликка нисбатан кам
ўзгарувчанлиги билан фарқланади ва ўзини биологик фаолликнинг
бирмунча барқарор тавсифи сифатида намоён қилади.
7. Биологик хоссаларнинг макон-замонда (мавсумий)
ўзгарувчанлиги ва деградация жараёнларига таъсирчанлиги бўйича:
аммонификаторлар > нитрификаторлар > аэроб целлюлоза
парчаловчилар > азотфиксаторлар > замбуруғлар > мой кислотали
бактериялар > актиномицетлар; пероксидаза = полифенолоксидаза >
инвертаза > уреаза = фосфатаза > каталаза > нафас олиш жадаллиги
кетма-кетлигида жойлаштириш мумкин.
8. Сурхон-Шеробод водийси тупроқларининг умумий
биологик фаоллиги даражаси тоғ жигарранг типик (100%)
тупроқлардан > тоғ жигарранг карбонатли (65%) > эскидан
суғориладиган ўтлоқи (61%) > эскидан суғориладиган ботқоқ-
ўтлоқи (50%) > эскидан суғориладиган бўз-ўтлоқи (40%) > лёссларда
шаклланган тўқ тусли бўз (35%) > суғориладиган тақир-ўтлоқи
(32%) > эскидан суғориладиган оч тусли бўз (31%) > янгидан
суғориладиган типик бўз (30%), янгидан суғориладиган тақир-
ўтлоқи (30%) > эскидан суғориладиган ўтлоқи-тақир (28%) >
суғориладиган ўтлоқи-бўз (27%) > янгидан суғориладиган ўтлоқи ва
янгидан ўзлаштирилган тақир-ўтлоқи (24%) > учламчи ётқизиқларда
шаклланган тўқ тусли бўз (21%) > янгидан ўзлаштирилган чўл
ўтлоқи (20%) > янгидан суғориладиган сур-қўнғир (17%) >
166

