Page 181 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 181

суғориладиган  ўтлоқи  қумли  чўл  (16%)  >  эскидан  суғориладиган
            тақирсимон-ўтлоқи (15%) тупроқлар томон камайиб боради.

                   9.  Замонавий  ГАТ  дастурининг  интерпретация  усуллари
            имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган ТЭБҲИК қиймати
            асосида  умумий  биологик  фаоллигини  тавсифловчи  картографик

            моделига мувофиқ хариталанган ҳудуднинг 8,4 % майдонини жуда
            паст, 84,0 % майдонини паст, 5,3 % майдонини ўртача, атиги 2,1 %
            майдонини  юқори  ва  0,1  %  майдонини  жуда  юқори  биологик

            фаоллик даражасига эга тупроқлар эгаллаган.
                   10. Тупроқларнинг  агрокимёвий  хоссаларини  тавсифловчи
            рақамланган мавзули хариталари ҳудуд ерларининг гумус ва озиқа
            элементлари  билан  таъминланганлик  даражасига  кўра  қишлоқ

            хўжалик  экинларини  оқилона  жойлаштириш  ва  суғориладиган
            ерларда  ўғитларни  дифференциал  қўллашда  фойдаланиш  тавсия
            этилади.

                   11. Тупроқлар            биологик           фаоллигининг              информатив
            кўрсаткичларини  тавсифловчи  картографик  моделлари  ҳудуд
            тупроқлари           унумдорлигини             мониторинг            қилиш,        қишлоқ
            хўжалигининг  барқарор  ривожланиши  учун  тупроқлар  биологик

            потенциалини            ошириш  ва  деградацияга  қарши  комплекс
            тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланишга тавсия этилади.
                   12. Тупроқ           экологик-биологик               ҳолатининг            интеграл

            кўрсаткичидан  (ТЭБҲИК) тупроқлар биодиагностикасида уларнинг
            экологик-биологик ҳолатини ва  деградация жараёнлари таъсирида
            тупроқнинг биогеоценотик функцияларини бузилишини баҳолашда

            кенг фойдаланиш тавсия этилади.

















                                                         167
   176   177   178   179   180   181   182   183   184   185   186