Page 176 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 176

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

               бошқа эшиклардан чиқиб кетардилар ҳамда бошқа учрашмасдилар –
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               тажрибанинг бутунлай мавҳум (аноним)лиги шунда. Ўйиннинг мутлақ
               мувозанати  шундан  иборатки,  бунда  биринчи  шахс  иккинчи  шахсга
               пулнинг  кам  қисмини  таклиф  этади,  бу  қандайдир  пулларни  намоён
               этарди. Масалан биринчисига 99, иккинчисига 1.
                  Ҳарт: Ғоя, иккинчи шахс, ҳатто, 1 маркадан ҳам воз кечмаган
               ҳолда «йўқ» дейишидан иборатми?
                  Ауманн: Бу – оқилона фикрлардан келиб чиққан ҳолда кутилиши
               мумкин бўлган ҳолат. Мен «бўлиши мумкин эди» деяпман, чунки ўйин-
               лар назарияси башоратларига мос булиши шарт эмас. Ўйиннинг бошқа
               бир неча мувозанатлари мавжуд. Лекин оқилона фикрлар пулларни 99
               ва 1 га тақсимлашга олиб келиши мумкин.
                  аслида, кўпгина таклифлар 65 ва 35 атрофида бўлган. камроқ бўл-
               ганлари, масалан, 80 ва 20 доим эмас, лекин кўпинча рад этиларди. ак-
               сарият ҳолатларда тажриба иштирокчиси 20 дан камроқ миқдорда не-
               мис маркасини таклиф этсалар, бутунлай улардан бош тортган ҳолатлар
               ҳам  бўлган,  шунинг  учун  лойиҳачи  буларнинг  олдиндан  кўрабилган
               ҳолда кўпроқ пул таклиф этарди.
                  20 немис маркасидан воз кечиш, оқилона хатти-ҳаракатларга қарши
               таъсир ҳисобланади. Бу айнан оқилона ҳаракатлар нуқтаи назаридан
               қарама-қаршиликдир. назария нуқтаи назаридан буни қандай тушун-
               тириш мумкин? Жавоб: кишилар ҳар бир ҳаракатини максималлашти-
               ришмайди,  балки,  аксинча,  хулқ-атвор  қоидаларини  яратадилар.  Бир
               яхши  қоида  мавжуд:  бошқаларга  сизни  муҳокама  қилишларига  йўл
               қўйманг. Бегоналарга айбсиз бўлсангиз, сизни туртиб ўтишларига йўл
               қўйманг. Қўрқоқ бўлманг. агар сизга кимдир шундай муносабатда бўл-
               са, албатта жавоб қайтаринг. Бу яхши қоида кишилар бир-бирларини
               кўриб турадиган ҳолатлар учун яратилган.
                  оқилоналикка яна бир мисол – рози қилишга уриниш. Сиз бирга иш
               олиб борадиган кишиларни рози қилишингиз – жуда яхши фикр. Сиз
               буларни онгли равишда ёки, умуман, ўйламай қилишингиз мумкин. ак-
               сарият кишиларга маълумки, сайловларда овоз бериш ҳам кишиларга
               яхшилик қилишнинг бир тури. камил Фукс – исроилда ижтимоий сў-
               ровлар бўйича таниқли мутахассислардан бири. У оқилоналик марка-
               зида сўзга чиқиб, исроилдаги сўнгги сайлов вақтида, сайлов участкаси
               ёпилгандан бир неча соат ўтгач, кишилардан улар овоз берган-берма-
               ганликлари сўралганда 90 % киши ишонч билан «ҳа» деди, лекин асли-
               да 68 % киши овоз берган бўлган.
                  Ҳарт: Савол туғилади: Биз ижтимоий сўровлар орқали нимани
               билиб оламиз?
           1
   171   172   173   174   175   176   177   178   179   180   181