Page 132 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 132

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Жан  Тироль:  Бу  жуда  яхши  савол.  Глобал  исиш  барчамиз-
         ни,  айниқса,  иқтисодчиларни  ташвишга  солаётгани  аниқ,  чунки
         иқтисодчилар бу борада кўп илмий иш қилишган бўлса-да, катта
         муваффақиятсизлик бўлиб турибди. Ҳозиргача Киото ва Копенга-
         ген, Рио-де-Жанейро саммитларидан бери жуда кўп ваъдалар бўл-
         ди.  Бундан  бир  неча  йил  олдин  ҳам  бажарилмаган  ваъдалар  кўп
         эди.  Глобал  исиш  глобал  ижтимоий  муаммодир.  Яъни  Франция-
         да  бир  тонна  углерод  чиқарилганда  кейинчалик  сайёрамизнинг
         қолган  қисмига  таъсир  қилмай  қолмайди.  Францияга  тегадиган
         зарар жуда кичик қисми холос, бу бутун сайёрага таъсир  қилади-
         ган нарса. Демак, тарқалиш муаммоси мавжудки, бу ёмонроқдир.
         Чунки бу нафақат бошқа мамлакатларга, балки келажак авлодлар-
         га,  яъни  ҳозир  овози  эшитилмайдиган  одамларга  ҳам  таъсир  қи-
         лади. Менимча, менинг авлодимда бу муаммога нисбатан маълум
         бир эгоизм бор. Шундай қилиб, энди биз гаров ва кўриб чиқиш, деб
         аталадиган  моддани  қабул  қиламиз.  БМТ  ваъдаларини  ёзиб  ола-
         миз. Уларни бироз муҳокама қиламиз, шундан кейин йўлларимиз
         айрилади. Бу ерда бироз беодоблик қиляпман, биз ғалабани эълон
         қиламиз ва тарқаламиз.


                Айни пайтда бунга ҳали эришмадик, ҳатто ваъдалар бўйича
         ҳам,  чунки  ҳали  ҳам  ҳозирги  ваъдалар  билан  3  дан  5  даражагача
         бўлган траекториядамиз. Бу ҳали ҳам жуда кўп, чунки сиз макси-
         мал чегара прогноз қилинганини эслайсиз.

                ИПCC прогнозларига кўра Цельсий шкаласи бўйича 2 дара-
         жа  бўлиши  керак.  Биз  жуда  олислаб  кетдик,  эҳтимол,  яхшилани-
         шимиз  ҳам  мумкин.  Умид  қиламанки,  декабрга  қадар  ваъдалари-
         мизни  бироз  яхшилаймиз,  аммо  бир  қатор  муаммолар  сақланиб
         қолаверади.

                Биринчи  муаммо  –  ўлчов  муаммоси.  Яъни  ҳозирда  у  ерда
         иқтисодчилар учун ҳам муаммолар мавжуд. Биламан, иқлимшунос-
         лар бу борада  қаттиқ ишлашмоқда, ифлосланишни нафақат  ман-
         ба  даражасида,  балки  мамлакат  даражасида  ҳам  ўлчашга  ҳаракат
         қилмоқдалар. Шунинг учун бизда мукаммал бўлмаса-да, кенг ўлчов
         усуллари бор. Бу ваъда ёки бошқа келишув бўладими, сиз ҳали ҳам
         нарсаларни  ўлчашингиз  керак.  Муаммо  юзага  келганидан  кейин
         бу муҳим туюлади. Бу шунчаки ваъда, шунинг учун ваъдалар бажа-


         130
   127   128   129   130   131   132   133   134   135   136   137