Page 168 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 168

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Юджин  Фама:  Мен  дастлаб  француз  тилини  ўрганишни
         бошлаганман.  Ўшанда  француз  тили  ўқитувчиси  ва  спорт  му-
         раббийи  бўлишни  режалаштирган  эдим.  Ёшлигимда  спортда  жуда
         яхши эдим, ҳатто мактабимизнинг спорт фахрийлар залида жой
         олганман, шунинг учун шу йўналишда кетаман деб ўйлагандим.
         Кейинчалик  тилларни  ўрганишдан  зерикиб,  иқтисод  курсини
         олдим ва бу мен учун кашфиёт бўлди. Ўшандан бери шу соҳа билан
         шуғулланиб  келмоқдаман.  Ҳозирда  ёшларга  шундай  маслаҳат
         бераман: «Нима қилишни хоҳлаётганингизни аниқ биламан деб
         ўйламанг», чунки сиз олдингизда турган барча имкониятларни
         билмайсиз.  Аслида  нима  қилишни  хоҳлашингизни  танлашдан
         олдин  турли  тажрибаларга  эга  бўлишингиз  керак.  Яхшиси,  ўзингиз
         ёқтирган  соҳани  танланг,  чунки  унга  кўп  вақтингизни  сарфлайсиз.
         Агар  ишингиздан  завқлансангиз,  бу  ҳаётингизни  анча  осон,
         қувончли ва мазмунли қилади, завқланмасангиз эса аксинча бў-
         лади.

                Мухбир:  Ишингиз  муваффақиятли  эканлигини  қачон  англаб
         етдингиз?

                Юджин  Фама:  Жуда  эрта  пайтданоқ,  чунки  ўша  даврда
         ҳамма нарса янгилик эди, шунинг учун янги ишларни қилиш осон
         эди.  Бугунги  кунда  ёш  олимларнинг  аҳволи  анча  мушкул,  чунки
         улар  жуда  катта ҳажмдаги  мавжуд илмий ишлар билан танишиб
         чиқишлари керак. Мен эса ўз ишимни давом эттириш учун фақат
         асосий  иқтисодиёт  ва  статистикани  билишим  кифоя  эди.  Ўша
         пайтда  буларнинг  барчаси  бошланишининг  сабаби  бироз  ғалати,
         чунки  компьютерлар  пайдо  бўлди  ва  улар  маълумотлар  билан
         ишлашни анча осонлаштирди. Илгари бу жуда қийин эди. Олимлар
         эски  механик  калькуляторлардан  фойдаланишга  мажбур  эдилар,
         буни  ҳозир  томоша  қилаётганлар,  эҳтимол,  умрларида  кўрмаганлар.
         Ҳатто  ҳисоб-китобларни  аниқ  бажариш  ҳам  жуда  мушкул  эди.
         Кейинчалик компьютерлар пайдо бўлди ва гарчи улар ҳозирги уяли
         телефонларимиздай қудратли бўлмаса-да, ўша пайтда бу ҳақиқий
         инқилоб  эди.  Кўплаб  одамлар  компьютерлар  билан  ишлашга
         қизиқиб  қолдилар.  Акциялар  нархи  ҳақидаги  маълумотлар  энг
         осон топилиши мумкин бўлган маълумотлардан бири бўлганлиги
         сабабли,  кўпчилик  акциялар  нархи  ва  даромадлилиги  устида  иш
         бошлади. Мен ҳам айнан шу йўналишда ишлай бошладим.


         166
   163   164   165   166   167   168   169   170   171   172   173