Page 226 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 226

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


         нанинг  Буэнос-Айресдаги  Торкуато  ди  Телла  университетида  олим
         ва профессор лавозимларида ишлаган.

                Кидланд Альфред Нобель хотирасига иқтисод фанлари бў-
         йича Швеция банки мукофоти билан тақдирланган (2004), Эко-
         нометрик жамият аъзоси (1992) бўлган. Жон Стауффер миллий
         стипендияси, Гувер институти (1982-1983) Александр Хендерсон
         мукофотини олган. Карнеги Меллон (1973) Норвегия фан ва ада-
         биёт академиясининг аъзоси, Халқаро Савдо Палатасининг Осло
         бизнеси тинчлик учун мукофоти (2017) лауреатидир.



                               ФИНН ЭРЛИНГ КИДЛАНД ВА
                            ЭДВАРД ПРЕСКОТ БИЛАН СУҲБАТ

                2004  йилги  Швеция  банкининг  иқтисод  фанлари  бўйича
         Нобель  хотираси  мукофоти  ғолибларини  қутлашдан  мамнунмиз.
         Ғолиблар  Питтсбургдаги  Карнеги  Меллон  университети  профес-
         сори  Финн  Кидланд  ва  Аризона  штат  университети  профессори
         Эдвард  Кристиан  Прескот.  Мен  Умеа  университетига  иқтисодиёт
         профессорларини  чақирдим  ва  ёнимда  Емили  университетининг
         магистратура  талабаси  Йоханна  Остром  ҳам  бор.  Илтимос,  суҳ-
         батни бошлашингиз мумкин.

                Мухбир:  Хўш,  ҳаммаси  қандай  бошланди,  нега  сиз  иқтисодчи
         бўлишга қарор қилдингиз, тасодифми ёки бу узоқ вақт режалаштирган
         жараёнми?
                Финн  Эрлинг  Кидланд:  Албатта,  мен  буни  ўрта  мактабни
         тугатишимга  оз  қолганида  режалаштирмаганман,  мен  матема-
         тикани  яхши  ўрганганман  ва  муҳандис  бўлишни  ўйлаганман.
         Кейин,  турли  тасодифлар  туфайли,  мен  Norges  Handelshоyskole
         бизнес  мактабида  ўқий  бошладим  ва  ўшанда  ҳам  иқтисодчи  бў-
         лишимни  ўйламаган  эдим.  Бу  таълим  мени  қаердадир  раҳбар-
         лик  лавозимига  олиб  боради,  балки  бирор  компанияда  директор
         бўларман,  деб  ўйлагандим.  Ва  тасодифан  Стен  Тор  исмли  про-
         фессорнинг  малака  ошириш  семинарига  қатнашдим.  У  бизга  ме-
         нежмент,  операцияларни  ўрганиш  бўйича  жуда  қизиқарли  ва



         224
   221   222   223   224   225   226   227   228   229   230   231