Page 301 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 301

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         уддасидан  чиқа  олмади,  чунки  улар  мени  излаётган  пайтда  мен
         бошқа жойда эдим.

                Мухбир: Сир бўлмаса қаерда эдингиз?

                Жеймс Миррлис: Улар мени аслида нотўғри жойга олиб ке-
         лишди ва биз у ерда яхши мулоқот ўрната олмадик. Аммо кейин
         бу аслида жуда ёқимли ҳис эканлигини тушундим. Ўйлаганимдан
         кўра кўпроқ қадрланаётганимни ҳис қилдим. Шундай қилиб, ишим
         чиндан ҳам фойдали эканлигини билиш жуда ёқимли бўлди.
                Мухбир:  Жаҳон  иқтисодиёти  билан  боғлиқ  турли  муаммолар
         ҳақидаги  саволларга  жавоб  беришингиз  талаб  қилинадиган  даража­
         даги ишингиз ҳаётингизни ўзгартирдими?

                Жеймс  Миррлис:  Баъзан шундай бўлади, лекин одатда жа-
         вобларни  билиши  зарур  бўлган  одамлар  менга  савол  бермайди.
         Умуман  олганда,  мен  шу  турдаги  иқтисодчи  бўлмаганман.  Бироқ
         энди  аввалгига  қараганда  анча  кенг  аудитория  учун  умумий  мав-
         зуларда  кўплаб  маърузалар  ўқишимга  тўғри  келмоқда.  Бундай
         ишларни бажариш мажбуриятини ҳис қиламан. Шунингдек, оддий
         одамлар  ҳақиқий  катта  иқтисодий  муаммолар  деб  ҳисоблайди-
         ган, лекин мен профессионал даражада шуғулланмаган масалалар
         ҳақида ўйлашга тўғри келади. Бу жуда қийин вазифа, аммо кўп ҳол-
         ларда жуда қизиқарли ҳам бўлди.

                Мухбир:  Билишимча  болалигизданоқ  математикада  жуда
         иқтидорли  бўлгансиз.  Сиз  университетда  фалсафани  ҳам  ўқигансиз,
         ривожланиш  масалаларига  қизиққансиз  ва  ўзингиз  билан  ишлаган
         талабаларнинг  тадқиқотларини  назорат  қилишни  ёқтиргансиз.
         Талабалик  йилларингиздан  бошлаб  ва  ундан  кейинги  ривожланиш
         жараёнида  асосий  ҳаракатлантирувчи  кучингиз  нима  эди?  Сиз  учун
         энг  муҳим  рағбатлантирувчи  омил  нима  эди?

                Жеймс Миррлис: Менимча, ҳамма нарсани билишни хоҳлар-
         дим.  Бу,  эҳтимол,  қандайдир  катта  қизиқувчанлик  туйғуси.  Яъни
         шунчаки  нарсаларни  тушунтириш  эмас,  балки  одамлар  нима  де-
         ганини билишга бўлган қизиқиш эди. Шунинг учун мен ўша даврда
         жуда кўп вақтимни китоб ўқишга сарфладим.




                                                                                     299
   296   297   298   299   300   301   302   303   304   305   306