Page 352 - ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИКНИНГ НАЗАРИЙ, МЕТОДОЛОГИК ВА АМАЛИЙ ТАЛҚИНИ
P. 352
МУсТАфАКУлОВ ШЕРЗОД
ИГАМБЕРДИЕВИч
Шерзод Мустафакулов – 1977 йилнинг 27
сентябрь куни самарқанд вилояти, Каттақўрғон
шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда шаҳарнинг
Очилдимурод Мирий номидаги 2-ўрта макта-
бини имтиёзли тугатиб, Каттақўрғон шаҳар
Тижорат коллежида ўқишга кирган. ўқишни
муваффақиятли якунлаб, 1994 йилда самарқанд
архитектура-қурилиш институти «қурилишни
бошқариш» таълим йўналиши биринчи курсига
қабул қилинган. Институтни имтиёзли диплом
билан тугатган Шерзод Мустафакулов 2001 йил-
да Тошкент давлат иқтисодиёт университети-
нинг аспирантурасига қабул қилинди.
Илмий фаолияти. 2005 йилда Бозор ислоҳотлари илмий тадқиқотлар институтида
08.00.04 – Микроқтисодиёт (Агросаноат комплекси) ихтисослиги бўйича номзодлик дис-
сертациясини ҳимоя қилган.
2017 йилда ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузурида Илмий
кенгашда 08.00.02 – Макроиқтисодиёт ва 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит”
ихтисосликлари бўйича докторлик диссертациясини (DSc) ҳимоя қилган. Бугунги
кунга қадар Ш.Мустафакулов томонидан 100 дан ортиқ мақолалар, дарсликлар, ўқув
қўлланмалар, илмий-оммабоп рисолалар нашр этилган. Шунингдек, Scopus базаси тар-
кибига кирган хорижий журналларда 3 та илмий мақолалари чоп этилган. Шу кунга
қадар унинг раҳбарлиги остида бир нафар фан доктори (DSc) ва 3 нафар фалсафа бўйи-
ча фан докторлари (PhD) диссертацияларини ҳимоя қилишган.
2005 – 2009 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Тармоқлар
иқтисодиёти» кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида илмий-
педагогик фаолиятини олиб борган. 2009 – 2012 йилларда ТДИУ Инновацион таълим
технологиялари маркази директори ва 2012 йилдан 2013 йилга қадар ТДИУ «саноат
иқтисодиёти» кафедраси мудири лавозимларида фаолият олиб борган.
2013-2017 йилларда ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси «Инвестици-
ялар» кафедраси мудири ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети декани ла-
возимларида ишлаган. 2017 йилдан 2020 йилга қадар ТДИУ Илмий ишлар ва инноваци-
ялар бўйича проректор ва «Университет 3.0» халқаро илмий-инновацион тадқиқотлар
маркази директори бўлиб ишлаган. 2020 йилдан қўқон университети ректори лавози-
мида ишлаб келмоқда.
Ш.Мустафакулов қатор хорижий мамлакатларда Erasmus+ лойиҳаси доирасида
малака оширган, хусусан 2011 йилда Германияда, 2013 йилда люксембургда, 2014–2015
йилда Греция давлатининг Александр номидаги Технологиялар ва таълим институтида
илмий стажировкани ўтаган.
Айни дамда, Ш.Мустафакулов қўқон университети ҳузурида иқтисодиёт фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/31.12.2020.I.130.01
рақамли Илмий кенгаш раиси ва қўқон университети хабарномаси илмий-амалий жур-
нал бош муҳаррири ҳисобланади.

