Page 7 - Microsoft Word - men_ham_namoz_uqiyman_kr_ziyouz_com.doc
P. 7

Мен ҳам намоз ўқийман


                                                      Таржимаси:

                                                    Аллоҳ буюкдир!
                                                    Аллоҳ буюкдир!
                                                    Аллоҳ буюкдир!
                                                    Аллоҳ буюкдир!

                            Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман!
                            Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман!
                                  Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига иқрорман!
                                  Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига иқрорман!

                                          Намозга келинг, намозга келинг!
                                          Нажотга келинг, нажотга келинг!

                                                   Аллоҳ буюкдир1
                                                    Аллоҳ буюкдир!

                                               Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ!


                                                    АЗОН ДУОСИ

          Алл`оҳумма  робба  ҳ`азиҳид-д`аъватит-т`аммаҳ.  Вас-сол`атил  қ`оимаҳ, `ати
       Муҳаммаданил вас`ийлата вал фаз`ийлаҳ. Вабъасҳу мақ`омам маҳм`уданиллаз`ий
       ваъадтаҳ.  Варзуқна  шаф`а-ъатаҳ`у  йавмал  қий`амаҳ.  Иннака  л`а  тухлифул
       м`иъ`ад!
          Маъноси:  Ушбу  комил  даъватнинг,  ҳозир  қоим  бўлган  намознинг  Парвардигори,  эй  Аллоҳ!
       Муҳаммадга (с.а.в.) васила, фазилат ва баланд олий даража ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган
       мақтовли мақомда тирилтиргин. Бизга Қиёмат кунида унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен
       ваъдага хилоф қилмассан.

                                              НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

          Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга
       фарздир.

                                                   БОМДОД НАМОЗИ

          Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат.
          Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:
          1. «Аллоҳ  ризолиги  учун  қибла  томонга  юзланиб,  бугунги  бомдод  намозининг  икки  ракат
       суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади (1–2-расмлар).
          2. «Аллоҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини
       қиблага қаратиб,  бош  бармоқларининг учини қулоқларининг  юмшоқ жойига  теккизишади (3-
       расм). Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар (4-расм).
          3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош
       ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади (5-расм).



       www.ziyouz.com кутубхонаси                                                                                7
   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11   12