Page 90 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 90
Бироқ, бўз тупроқлар минтақасида тарқалган эскидан
суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқ бундан мустасно ҳисобланади, бу
ерда юқори қатламдаги қуруқ қолдиқ миқдори 1,330% ни ташкил
қилади, профил бўйлаб пастлаган сари унинг миқдори 0,800 дан
0,210% гача камаяди (13-жадвал). Сульфат ва хлор ионларининг
-
--
миқдорига (СО4 0,047, Cл 0,007 мг-экв) кўра ушбу тупроқ сулфатли
шўрланиш типига хосдир. Қуруқ қолдиқ миқдори бўйича эса ўртача
даражада шўрланган тупроқлар турига мансуб.
Бу борада Сурхон-Шеробод водийсининг чўл минтақасида
тарқалган ўтлоқи, ўтлоқи-тақир, тақир-ўтлоқи, тақирсимон-ўтлоқи,
чўл ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи, ўтлоқи қумли-чўл ва сур-қўнғир
тупроқларидаги тузларнинг тупроқ профили бўйлаб ҳаракатланиши
ва қатламларда тўпланиши, шўрланиш типи ва даражаси
минтақанинг тупроқ-иқлим шароитларига мос равишда ўзига хос
қонуниятларга бўйсунади (14-жадвал).
Сурхондарё водийсининг чўл ҳудудида шўрланиш ва тузларни
тўпланиш хусусиятларига кўра, автоморф, гидроморф ва ярим
гидроморф тупроқ турларига эга бўлган экотизимлар яққол ажралиб
туради.
Ушбу тупроқларнинг шўрланиш даражаси ва типи тузларни
тўпланиши, тузларни эрувчанлик кўрсаткичлари, грунт сувларининг
жойлашиш чуқурлиги ва минераллашганлик даражаси билан боғлиқ.
Тупроқларнинг шўрланиш даражаси тупроқ профили бўйлаб кенг
фарқ қилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Сурхондарё вилояти учун хос
бўлган қуруқ ва жазирама ёз пайтларида ер ости сувларининг
пастдан юқорига қараб ҳаракатланиши оқибатида ва буғланиши
натижасида таркибидаги эриган тузлар тупроқнинг юқори
қатламларида тўпланади, ёғингарчилик ва намлик юқори бўлган
мавсумларда юқорида тўпланиб қолган тузлар эритма шаклида яна
грунт сувларигача бориб қўшилади. Бу каби мавсумий буғланиш
жараёнларининг кўп йиллар давомида такрорланиши ер ости
сувларининг минераллашганлик даражасини ошиб боришига сабаб
бўлади.
Шу боис, ҳудудда тарқалган тупроқларнинг ҳозирги ҳолатини
комплекс ўрганишда унинг умумий хоссалари билан бир қаторда
шўрланиш жараёнининг келиб чиқиш сабаблари, шаклланиш
шароитлари, тузларнинг тупроқ профили бўйлаб ўзгариш
чегаралари, шўрланиш даражаси ва типи, ўсимликларга
80

