Page 177 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 177
15-илова
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳунармандчиликни
ривожлантириш доирасида ислоҳотлар
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ ДАСТЛАБКИ ЙИЛЛАРИДА
ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ
ИСЛОҲОТЛАР
Хонадон шароитида юксак бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи халқ
ҳунармандларига уларни маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва
кичик механизация воситалари билан таъминлашда кўргазмалар ва
ким ошди савдоларини ўтказишда, тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича
ихтисослаштирилган дўконлар, киоскалар тармоғини ташкил қилишда.
ёшларни халқ санъати усталарининг кўникмаларига ўқитиб-ўргатиш
учун зарур шарт- шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам
кўрсатиш
1997 йилнинг 1 апрелидан бошлаб хонадон шароитида бадиий
ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмларини ишлаб чиқарувчи якка
тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар беш йил
муддатга даромад солиғидан озод этилдилар
Хонадон шароитида бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат
буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият
кўрсатувчи тадбиркор — ҳунармандларга ўз маҳсулотларининг
нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чикқан
ҳолда мустақил равишда белгилаш имтиёзи берилди
Рўйхатга киритилган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати
буюмлари республикадан ташқарига сотилиши пайтида улардан
олинадиган бож ҳам бекор қилинди
Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг энг яхши
намояндалари хизматларини уларнинг миллий маданиятни янада
ривожлантиришга ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга кўшган
хиссасини рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси
Халқ Устаси" унвонини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб топилди
Халқ усталарининг “Усто” бирлашмаси ва “Мусаввир” илмий ишлаб
чиқариш марказининг ушбу марказ ҳузурида халқ ҳунармандларинннг
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида
бўлинмаларга эга бўлган “Ҳунарманд” Уюшмасини ташкил этиш
тўғрисидаги таклифлари қабул қилинди
171

