Page 6 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 6

– озиқ-овқат саноатининг инвестициявий самарадорлигини
          ошириш механизмларини асослаш;
             –  озиқ-овқат  маҳсулотлари  ишлаб  чиқарувчи  корхоналар
          фаолиятини  ривожлантиришда  инвестициялардан  фойдала-
          ниш  ҳолатини  таҳлил  қилиш;
             – мамлакат ҳудудлари кесимида инвестицияларни молия-
          лаштириш манбалари ва уларнинг таҳлилини юритиш;
             – мамлакат озиқ-овқат саноатига йўналтирилган инвести-
          цияларнинг эконометрик таҳлилини амалга ошириш;
             – озиқ-овқат саноати корхоналарига инвестицияларни жалб
          этиш тизимини такомиллаштириш;
             – озиқ-овқат саноатининг инвестициявий самарадорлигини
          оширишда рақамли технологияларни жорий этиш орқали ав-
          томатлаштириш тизимини такомиллаштириш.
             Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон Республика-
          си озиқ-овқат саноати корхоналарининг инвестицион фаолия-
          ти олинган.
             Тадқиқотнинг  предметини  озиқ-овқат  саноати  корхона-
          ларининг  инвестициявий  самарадорлигини  ошириш  меха-
          низмларини такомиллаштириш жараёнида вужудга келадиган
          иқтисодий  муносабатлар  ташкил  этади.
             Тадқиқотнинг усуллари. Монографияда илмий тадқиқот
          ишидаги муаммони ўрганиш учун таҳлил ва синтез, индукция
          ва  дедукция,  иқтисодий-математик  моделлаштириш,  статис-
          тик  маълумотларни  гуруҳлаш,  солиштирма  таҳлил,  танлама
          кузатув, корреляцион ва регрессион таҳлил, илмий абстрак-
          циялаш  усулларидан  фойдаланилган.
             Амалга оширилган ва монографияга киритилган тадқиқот-
          нинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
             – халқаро инвестицион самарадорликни ҳисоблаш методи-
          касига асосланиб, корхоналарда инвестицион лойиҳалар сама-

          6                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11