Page 101 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 101
йилда 34,3 центнер пахта, 2010 йил 41,6 ц. буғдой 2011 йил 42,2 ц.
пахта) ни ташкил қилди.
4.7. Суғориладиган ўтлоқи тупроқларда турли ўғитларни
қўллашнинг ва типик бўз тупроқларни мульчалашнинг
иқтисодий самарадорлиги
Республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини муваффақиятли амалга
оширишда мўл, арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштиришда алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда бутун
дунёда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг жаҳон
бозоридаги нархининг етиштиришга сарфланадиган харажатларга
нисбатан пастлиги соҳасидаги долзарб масалалардан ҳисобланади.
Минерал ўғит, ёнилғи ва бошқа ресурслар нархининг ошиши
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг самарали
агротехнологияларини қўллашни тақозо этади. Ана шундай
агротехнологиялардан бири суғориладиган ўтлоқи тупроқларда
турли ўғитларни қўллаш ва типик бўз тупроқларни мульчалашни
қўллаш орқали қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорилигини ва
иқтисодий самарадорлигини янада оширишдан иборатдир. Чунки,
турли меъёрларда минерал ўғитларни ва мульчалашни қўллаш
орқали ҳар бир нав, тупроқ-иқлим шароитида замонавий
технологияси қўллаш, қишлоқ хўжалик ҳосилининг ва сифатининг
ҳамда тупроқ унумдорлигини ошиши таъминланади.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар шароитида олиб борилган
тадқиқот натижаларига кўра, минерал ўғитларнинг нархи йилдан-
йилга ошиб боришига қарамасдан, кузги буғдойнинг “Таня” навини
етиштиришга сарфланган минерал ўғитларнинг самарадорлиги
юқори бўлишини кўрсатди.
2009 йилда азотли ўғитларнинг физик ҳолдаги 1 кг ўртача
нархи 92 сўм, фосфорли ўғитларнинг 1 кг нархи 223 сўм ва калийли
ўғитларнинг 1 кг нархи 106 сўм бўлиб, ҳар гектар буғдой даласига
сарфланадиган N150P100K50 кг/га минерал ўғитларни физик тукка
айлантирилиб, сарфланган маблағни ҳисоблаганимизда 100791
сўм/га ни ташкил этди. Шунингдек, ушбу кўрсаткич 2011 йилда
минерал ўғитларнинг нархи ошганлиги сабабли 141000 сўм/га ни
ташкил этди. Бироқ, мўл ва арзон ҳосил етиштиришнинг шундай
ички имконияти мавжудки, ундан самарали фойдаланишга
97