Page 96 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 96

7  N 150P 100K 50     +  1880         106,61       10,11        42,06      42,2     38,4
                     Биогумус          2
                     т/га
                                                  2
                                                                           2
                                                                                                 2
                              R                 R =0,82                  R =0,40               R =0,69

                     Вегетация  даврининг  охирида  поя  узунлиги  назоратда
              вариантида  78,98  см  бўлса,  биопрепарат  ва  биогумус  қўлланилган
              вариантларда 103,17 дан 106,61 см ни ташкил этди. Бошоқ узунлиги
              10,07 дан 11,26 см атрофида кузатилди.

                     Бошоқдаги  дон  сони  биогумус  маъданли  ўғитлар  ва
              биопрепарат  ишлатилган  вариантда  юқори  бўлиши  билан  ажралиб
              турди.  1м   майдондаги  поялар  вазни  1500  дан  1950  г  атрофида
                            2
              бўлди.  Вариантлар  ичида  биопрепарат  ва  биогумус  қўлланилганда
              1000  дона  уруғ  вазнинг  юқори  бўлиши  аниқланди  (4.6.9-жадвалга
              қаранг).
                     Чунки Байкал ЭМ 1 биоприпарати таркибида ўсимликни ўсиш

              ва  ривожланишини  жадаллаштирувчи  фаол  бирикма,  яъни
              бижғитувчи,  сут  кислотали  микроорганизмлар,  азотфиксаторлар
              мавжуддир.

                     Барча  вариантлар  ўртасидаги  корелятив  боғлиқликлар  ҳам
                                              2
              аниқланди.  Бунда,  1м   майдондаги  поя  оғирлиги,  поя  узунлиги,
              бошоқ узунлиги, бошоқдаги дон сони, 1000 дона уруғ вазни, ҳамда

              ҳосилдорлик           ўртасида         ижобий         корреляцион           боғлиқликлар
              мавжудлиги кузатилди (4.6.1-расмга қаранг).
                     Олинган  маълумотларга  кўра,  ҳосилдорлик  кўрсаткичлари

              вариантлар бўйича фарқланди. Кузги буғдойнинг “Таня” навида дон
              ҳосилдорлиги  ўғитларсиз  етиштирилганда  ўртача  32,3  ц/га  ни
              ташкил этиб, озиқлантириш турига қараб вариантлар бўйича 3,7 ц/га
              дан 13,3 ц/га гача ошиб борди.

                     Меъёрига  20  т/га  гўнг  қўлланилган  вариантда  назоратга
              нисбатан қўшимча ҳосил 5,6 ц/га ни ташкил этди. N 150P100K50 + гўнг
              20  т/га  вариантда  қўшимча  ҳосил  12,5  ц/га  ни  ташкил  этди.  2  т/га

              биогумус+N150P100K50  бирга  қўлланилган  (7-вариант)да  дон  ҳосили
              11,3  ц/га  ошганлиги  кузатилди.  Энг  юқори  ҳосилдорликка
              N150P100K50  +  биологик  препарат  қўлланилганда  эршилди.  Кўриниб
              турибдики,  органик  ва  биологик  препаратлар  N 150P100K50  билан

              бирга  қўлланилганда  юқори  самара  бериши  кузатилди  (4.6.10-
              жадвалга ва 4.6.2-расмга қаранг).





                                                          92
   91   92   93   94   95   96   97   98   99   100   101