Page 93 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 93

таъсирини  кўрсатди.  Тупроққа  қайтарилган  биомасса  тўлиқ  чириб,
            органик ўғит кўринишига ўтганидан кейин янада сезиларли бўлиши

            тахмин қилинди.
                  Тажриба даласидаги ҳосилни 02.09.2011 йил ҳисоб-китоб қилиб
            кўрилганда  кўсакларнинг  очилиши  3  вариантда  67,45  %,  иккинчи
            вариантда 62,01 % ни ва назоратда ва 73,12 % ни ташкил қилди.

                  Очилган  кўсакларнинг  сони  кўп  бўлганлиги  ҳисобига  учинчи
            вариантда  биринчи  теримда  38,4  ц/га  ҳосил  олишга  эришилди.
            Иккинчи вариантдаги ҳосилдорлик биринчи теримда 32,24 ц/га ни,

            назорат вариантида эса 32,86 ц/га ни ташкил қилди.
                   Умумий  кўсаклар  сонининг  кўплиги  ҳисобига  учинчи
            вариантдаги кўсак сони 17,94 донани ташкил этди. Шу билан бирга
            иккинчи  теримда  ҳар  туп  ғўзадан  2,5  донадан  очилган  чаноқлар

            иккинчи  теримда  териб  олинди.  Натижада  умумий  ҳосилдорлик
            учинчи вариантда 42,2 ц/га ни ташкил қилди. Бу назоратга нисбатан

            6,8  мартагача  кўпдир.  Иккинчи  вариантдаги  умумий  ҳосилдорлик
            34,9 ц/га ни ташкил қилгани ҳолда иккинчи теримда 3,16 ц/га ҳосил
            йиғиштирилди.  Учинчи  вариантда  пахта  ҳосилининг  назоратдаги
            ҳосилга  нисбатан  юқори  бўлиши,  ўсимлик  поялари,  ҳамда  икки

            мартагача  сидерат  экинлар  экиб,  уларни  тўлиқ  тупроққа  қайтариш
            усулларини қўллаш туфайли таъминланди.
                  Олинган рақамларга статистик ишлов бериш шуни кўрсатдики,

            ҳосилдорлик орасидаги энг кичик сезиларли фарқ (НСР) 3,15 ц/га ни
            ташкил қилди. Бу ўз навбатида вариантлар орасида сезиларли фарқ
            борлигини тасдиқлайди.
                   Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар. Кузги буғдойнинг “Таня”

            нави тажриба даласига 1 ярусли қилиб, 3 қайтариқ, 7 та вариантда
            экилди.  Биринчи  униб  чиқиш  1-2  ноябрда  назорат  вариантида
            кузатилди.  Гўнг  қўлланган  вариантларда  эса  4  кун  олдин  униб

            чиқди.  Ўсиш  фазаларининг  давомида  биогумус  ва  биопрепарат
            қўлланилган  вариантда  назоратга  нисбатан  эртароқ  ривожланди:
            фенологик  кузатувлар  натижасида  ўсимликнинг  бўйи  назорат

            вариантида  40,17  см,  биогумус  ва  биопрепарат  қўлланилган
                                                                                       2
            вариантларда  45,00-45,03  смни  ташкил  этди.  1м   майдондаги
            кўчатлар сони назоратда 106 дона бўлса, биогумус ва биопрепарат

            қўлланилган  вариантларда  209,00-217,33  донани  ташкил  этди.
            Бегона ўтлар миқдори гўнг ва биогумус қўлланилган вариантларда
            бошқа  вариантларга  нисбатан  кўплиги  (86,66-93,33  дона)  билан
            ажралиб       турди.     4   ва   5   вариантларда         тупроқнинг        нам     сиғими


                                                          89
   88   89   90   91   92   93   94   95   96   97   98