Page 88 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 88

олигонитрофиллар  сонига  ижобий  таъсир  этади.  Мульчалашнинг
              самарали  таъсири  тупроқ  таркибида  микроорганизмларнинг

              кўпайишига  самарли  таъсир  этиб,  тупроқда  азот  элементининг
              камайишини  олдини  олди.  Бу  эса,  ўз  навбатида,  моддалар
              алмашинуви  жараёнларида  муҳим  аҳамият  касб  этади  ва  тупроқда
              оқсил ва аминокислотали бирикмаларнинг ортишига ижобий таъсир

              этади. Тупроқда микроорганизмларнинг физиологик гуруҳларининг
              ортиб  бориши,  гумуснинг  кўпайишига  катта  ҳисса  қўшди.  Хулоса
              қилиб  шуни  айтиш  мумкинки,  кузги  буғдойда  микроорганизмлар

              миқдори         ғўзага      нисбатан         кўпроқ,       сабаби       ғўзанинг        ўсиб
              ривожланишига  тупроқ  таркибидаги  минерал  ўғитлар  миқдори
              кўпроқ  сўрилиб,  микроорганизмаларнинг  кўпайишига  бир  мунча
              ноқулай  шароит  яратиши  кузатилди.  Умуман  олганда  тупроққа

              биогумус  ва  биопрепарат  қўллаш  ва  ўсимлик  қолдиқлари  билан
              тупроқларни мульчалаш юқори самара берди.


                     4.6-§  Суғориладиган  типик  бўз  ва  ўтлоқи  тупроқларда
              қўлланилган турли ўғит (органик, биогумус, биопрепарат)ларни
              ва  мульчалашнинг  кузги  буғдой  ва  ғўза  ҳосилдорлигига

              таъсири
                     Суғориладиган  типик  бўз  тупроқлар.  Тажриба  даласида
              олинган ғўзаларнинг ўсиб ривожланиши фенологик кузатувлар олиб

              бориш билан ўрганилди. Кузатувлар натижаларига кўра, иккинчи ва
              учинчи  вариантларда  ғўзанинг  ўсиб-ривожланиши  назоратга
              нисбатан  сезиларли  даражада  юқори  бўлган.  иккинчи  ва  учинчи
              вариантларда  ғўза  тупининг  баландлиги  01.07.2009  йил  ҳолатига

              мувофиқ равишда 35,6 ва 35,2 см ни ташкил қилган бўлса, 1.08.2009
              йил ҳолатида 85,9 ва 81,9 см ни ташкил қилди. Симподиал шохлар
              бўйича  юқори  кўрсаткич  12,3  дона  2  вариантда  олинди.  Кўсаклар

              сони учинчи вариантда 11,3 донани ташкил қилгани ҳолда назортга
              нисбатан  1,4  марта  юқори  бўлди.  Экиш  муддатлари  15-20  кунга
              кечикканлигига қарамасдан, 8 октябр ҳолатида учинчи вариантдаги

              ғўза  кўсакларининг  очилиши  83,9  фоизни  ташкил  қилган  ҳолда
              назоратга  нисбатан  1,12  мартага  юқори  бўлди  (4.6.1-жадвалга
              қаранг).











                                                          84
   83   84   85   86   87   88   89   90   91   92   93