Page 87 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 87

Суғориладиган  ўтлоқи  тупроқларда  замбуруғлар  миқдори
            назорат вариантида 45 минг дона ҳужайра бўлса, гўнг қўлланилган

            вариантда  2  бараварга  ортди.  Минерал  ўғит  билан  биопрепарат
            қўлланилган ва минирал ўғит билан биогумус қўлланган вариантда
            бу кўрсаткич 4-5 бароварга ортиши кузатилди. Энг юқори кўрсаткич
            апрел  ойига  тўғри  келиб,  бу  даврда  замбуруғлар  миқдори  1  г

            тупроқда  285-525  минг  дона  ҳужайрани  ташкил  этди.  Вегетаци
            охирига  келиб  эса,  ҳужайралар  сони  315-480  минг  донага  етди.
            Минерал  ўғитларни  органик  ўғитлар  билан  бирга  қўллаш

            тупроқдаги замбуруғларни сонини ошишига ижобий таъсир этди.
                   Олиб борилган тадқиқот натижаларидан айтишимиз мумкинки,
            ўсимликларнинг                минерал           ва       органик           озиқланишини
            мақбуллаштириш  учун  тупроқни  керакли  элементлар  билан  ўз

            вақтида ва тўлиқ таъминловчи шароитларни яратиш муҳим натижа
            беради.  Бунда  ўсимликларда  кечадиган  физиологик  жараёнлар

            мақбул  кечиб,  уларнинг  ҳосилдорлиги  ошади  ва  ҳосил  сифати
            яхшиланади,  тупроқда  озиқ  элементлари  миқдорининг  ўсимликлар
            талаби  даражасидан  кам  бўлиши  экинлар  ҳосилдорлигига  салбий
            таъсир  кўрсатади.  Ўрганилган  тадқиқотлар  натижасида  шу  нарса

            маълум  бўлдики,  тупроқда  яшовчи  микроорганизмлар  миқдори
            ўсимликларнинг  яхши  ўсиб  ривожланишига  ва  ҳосилдорлигига
            ижобий  таъсир  кўрсатар  экан.  Тупроқда  микроорганизмлар

            миқдорининг  ошиши  тупроққа  бериладиган  минерал  ўғитларнинг
            ўсимлик ўзлаштира оладиган ҳолатига ўтишида ва тупроқда органик
            моддаларнинг  тез  парчаланишида  ҳамда  юқори  ва  сифатли  ҳосил
            олишда асосий аҳамият касб этади.

                   Йил        мавсумлари           бўйича         баҳорда        микроорганизмлар
            миқдорининг ёзги даврга нисбатан юқорилиги кузатилди. Чунки, бу
            даврда  микроорганизмлар  ривожланиши  учун  қулай  шароитни

            юзага келиши ва ўсимлик айни шу даврда қўшимча озиқланганлиги
            билан  изоҳлашимиз  мумкин.  Қўлланилган  ўғитлар  ичида  минерал
            ўғитларни  биогумус  ва  гўнг  билан  қўлланилганда  юқори  самара

            бериши  аниқланди.  Биопрепарат  ва  биогумус  бактериялар  сонига
            кучлироқ  таъсир  этди.  Демак,  микроорганизмларнинг  таксономик
            гуруҳларининг  вакиллари  сонига  органик  ва  биопрепарат  қўллаш

            сезиларли  таъсир  кўрсатди.  Биогумус  ва  биопрепарат  қўллаш
            актиномицетлар,  бактериялар  сонига  кўпроқ  таъсир  кўрсатса,
            замбуруғлар  миқдорига  гўнг  ва  биогумус  ва  биопрепарат  қўллаш
            юқори таъсир этади. Минерал ўғитлар тупроқ аммонификаторлар ва


                                                          83
   82   83   84   85   86   87   88   89   90   91   92