Page 91 - Бурханова электрон Монография 2024
P. 91
4.6.4-жадвал
Кузги буғдой ҳосилдорлигига мульчалашнинг таъсири 2010
йил
№ Номланиши I-вариант II- вариант III- вариант
1 Боғламнинг оғирлиги, гр 1132 1070 1146.4
2
2 Бошоқлар сони, дона/м 417.8 335.6 454.1
3 Тоза дон оғирлиги, гр/м 392.0 336.0 416.0
2
Бошоқнинг ўртача
4 0.91 0.90 0.92
оғирлиги, гр
5 Ҳосилдорлик, ц/га 39.2 33.6 41.6
6 Энг кам фарқ (НСР) ± 4,9
Шундай қилиб, ғўзапоя майдаланган, вариантларда буғдой
ҳосили назоратга нисбатан юқори бўлганлиги кузатилди.
2010-йилда сидерат экин сифатида экилган арпанинг униб
чиққан майсалари сонини аниқлаш билан фенологик кузатувлар
олиб борилди. тажрибада ғўзапоя, сомон ва сидерат экин
майдаланиб, тупроққа қайтарилган вариантлардаги биринчи,
иккинчи ва учинчи қайтариқларда арпа ундириб олинди. Униб
чиққан арпанинг туп сони 10.12.2010 йил ҳолатига кўра 1687,8 минг
донани ташкил қилди. 2011 йил 6 апрелда ўтказилган кузатувларда
арпанинг туп сони ҳар 1 га майдонга 1375,0 минг донани, поялари
сони эса 3260,0 минг донани ташкил қилди. Ўртача баландлиги
25,23 см бўлган арпани тупроқнинг юза қатламлари билан
аралаштирилиши натижасида 72,16 фоиз намликдаги 985 гр кўк
масса тупроққа қайтарилди.
Шундан кейин далага чигит экилди. Ўтказилган фенологик
кузатувлар шуни кўрсатадики, ўсиб-ривожланиши бўйича май ойида
вариантлардаги ғўзалар орасида катта фарқ кўзга ташланмади.
Ғўзанинг баландлиги ва барглари сони тажрибага мувофиқ ҳолда
14,19 см ва 6,3 донани, назоратда эса 15,01 см ва 6,29 донани ташкил
қилди. Бу кўрсаткичлар иккинчи вариантда бир мунча кичикроқ,
яъни 10,95 см ҳамда 5,97 дона бўлди.
Июл ойида вариантлар бўйича ўтказилган кузатувларда фарқ
сезиларли эканлигини тасдиқлади. Ғўза гуллари сони учинчи
вариантда 2,94 донани, назоратда эса 2,8 донани ташкил қилди.
Ғўзанинг баландлиги ва шона кўрсаткичлари мувофиқ ҳолда 91,2 см
ва 14,04 донани (учинчи вариант) ҳамда 83,4 см ва 9,9 дона
87