Page 84 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 84
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
минлашнинг ўзи етарли эмаслигини, ушбу йўлнинг охири қаерга
олиб боришини ўйлаб кўришни ва баъзида ҳар қандай ўзгариш-
ларга тайёр бўлиш кераклигини таъкидларди. Чунки сизда ҳатто-
ки энг пухта тузилган режа мавжуд бўлса ҳам, ҳар қандай ноқулай-
ликлар бўлиши мумкин.
Мухбир: Бирбирингизни бешта сўз билан таърифланг.
Абҳижит Банержи: Ақлли, ишчан, ижобий кайфиятли, дўс-
тона, ўткир фикрли.
Эстер Дуфло: саховатли, камтар, ижодкор, зўр ошпаз, қи-
зиқарли.
Мухбир: Биргаликда яшаш ва ишлашнинг қандай афзалликлари
бор?
Абҳижит Банержи: У шунчаки ажойиб инсон, шунинг учун
сиз билган ҳамма нарсадан устун туради. Агар ҳеч қандай афзал-
лик бўлмаса, бошқа афзалликлар юзага чиқади. Кимдир билан бир-
га бўлиш ҳар доим ажойиб кўринишга эга бўлиши мумкин. Шуни
айтиш мумкинки, биз ҳар доим иш ҳақида гаплашишимиз ва ишга
кўп вақт ажратишимиз натижасида фарзандимиз учун етарлича
вақт ажратолмаслигимизни бир-биримизга таъкидлаймиз. Бу, ал-
батта, кечки овқат устидаги суҳбатлар эмас эди. Бизда ҳеч қандай
тил тўсиқлари йўқ эди, ўзимиз учун умумий бўлмаган тилда ҳеч
қандай эҳтиёткорликсиз гаплаша олар эдик.
Мухбир: Биргаликда тадқиқот олиб бориш жараёни қандай?
Эстер Дуфло: Бу ҳақиқатдан ҳам чамбарчас интегрaция-
лашган жараёндир. Шунингдек, биз тадқиқотимизда ёзилган ҳар
бир бобдек ҳаёт кечирамиз. Биз тадқиқот ишини амалга оширишда
ва уни диссертaция ҳолатида ёзиш жараёнида ҳаммаси ҳам биз
ўйлагандек амалга ошмади. Шунингдек, китоб ёзиш жараёнида
унинг бобини қандай номлаш мумкинлиги ҳақида узоқ гаплашдик
ва ҳаммаси ўша кундан бошланган.
Шундай қилиб, баъзан кўчага сайрга чиқамиз ва узоқ суҳ-
батлашамиз. Бизни чалғитадиган ва тадқиқотимизга салбий таъ-
сир кўрсатадиган омиллардан шу йўл билан чиқиб кетамиз. Мен
82

