Page 3 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 3
Муқаддима
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 17 та дунёни ўз-
гартиришга йўналтирилган Барқарор Ривожланиш Мақсадла-
рининг иккинчиси «Очликка барҳам бериш» деб номланади.
Ушбу глобал мақсад очликни йўқ қилиш, озуқавий хавфсизлик-
ни таъминлаш ва озиқланишни яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжа-
лигининг барқарор ривожланишига ёрдамлашишдир. 2015 йил-
га қадар ўн йил мобайнида очлик сабаб кескин қирилиб кетган
инсонлар сабаб, очлик кўрсаткичи мазкур йилдан бошлаб яна
ўса бошлади. Жорий статистик маълумотларга кўра, йилига
690 миллион инсон ёки ер юзи аҳолисининг 8,9 фоизи очлик-
дан азият чекишади. Очликдан азият чекувчиларнинг йиллик
сони йилига 10 млн.дан ортиб бораётгани ва бу кўрсаткич ҳар
беш йилда 60 миллионга етаётгани эълон қилиниб борилмоқда.
2030 йилга қадар БМТ томонидан қўйилган мақсадларнинг
«Очликка барҳам бериш» номли мақсадига эришиш катта эҳ-
тимол остида қолмоқда. Агар бу кўрсаткич шу тарзда ўсишда
давом этса 2030 йилга келиб, очликдан азият чекувчи инсон-
лар сони 840 миллиондан ошиб кетади .
1
Юқоридаги муаммолар ечими сифатида ҳар бир мамлакат
ўзининг озиқ-овқатга йўналтирилган ишлаб чиқариш соҳала-
рини доимий равишда ўрганиши ва шу соҳада кўплаб исло-
ҳотлар юритиши зарурлиги ғоясини илгари суради. Бугунги
иқтисодий шароитда корхоналар фаолияти ишлаб чиқаришни
кенгайтириш ва янгилаш, фаолиятнинг молиявий самарадор-
лигини ошириш учун зарур бўлган инвестициялар билан бе-
восита боғлиқ. Зеро, инвестициялар қанчалик интенсив бўлса,
такрор ишлаб чиқариш жараёни ва бозор ўзгаришлари тезроқ
1 https://www.un.org/sustainabledevelopment/hunger/
Толипова Бахтигул Фарходовна 3