Page 5 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 5

ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига хусусий ва хорижий инвес-
            тициялар таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ҳамда
            таклифлар ишлаб чиқиш»  каби вазифалар белгиланган. Мам-
                                       3
            лакатимизда  аҳолининг  озиқ-овқатга  бўлган  эҳтиёжи  барқа-
            рор таъминланмаганлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
            қайта ишлаш ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасида инвести-
            циялар ҳажмини кенгайтиришга бўлган суст эътибор мазкур
            соҳада  инвестициявий  самарадорлик  механизмини  такомил-
            лаштириш зарурлигини тақозо этади.
               Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2024  йил  16
            февралдаги ПФ–36-сон «Республикада озиқ-овқат хавфсизли-
            гини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»-
            ги Фармони, 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ–146-сон «Ўзбекистон
            Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-ов-
            қат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни
            экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида
            белгиланган  вазифаларни  амалга  ошириш  чора-тадбирлари
            тўғрисида»ги қарори ва соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий
            ҳужжатларда  белгиланган  вазифаларни  амалга  оширишда
            мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
               Тадқиқот ишида қуйидаги бош мақсад белгилаб олин-
            ди:  озиқ-овқат  саноати  корхоналарининг  инвестициявий  са-
            марадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш
            бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
               Қўйилган мақсадни амалга ошириш юзасидан қуйида-
            ги вазифалар ҳал этилди:
               – инвестицион самарадорлик ва уни аниқлашнинг назарий-
            услубий асосларини тадқиқ этиш;

               3  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  «Республика  озиқ-овқат  саноатини  жадал
            ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъмин-
            лашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4821-сон Қарори. 2020 йил 9 сентябрь. – www.
            lex.uz

               Толипова Бахтигул Фарходовна                               5
   1   2   3   4   5   6   7   8   9   10