Page 9 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 9

қиқот  ишларига  мурожаат  қилиб,  уларни  тадқиқ  қиладиган
            бўлсак, қуйидаги олимлар томонидан олиб борилган ишлар ва
            улар берган таърифларга алоҳида мурожаат қилиш мақсадга
            мувофиқ  ҳисобланади.
               Кембриж университети профессори Ж.М. Кейнс инвести-
            ция  категориясининг  макроиқтисодий  табиатига  тўхталиб,
            унинг бош сифат жиҳати ЯИМнинг ўсишига таъсир этишида
            эканлигини илгари сурган . Инвестициялар ҳисобига ЯИМ ва
                                       5
            унинг асосий компоненти бўлган миллий даромаднинг ўсиши
            иқтисодий агентлар шахсий тасарруфидаги даромадларининг
            ортиши эвазига истеъмол ва жамғариш кўрсаткичларини ор-
            тишига таъсир қилишини тизимлаштирган. Шунингдек, мил-
            лий  жамғармаларнинг  ўсиши  эса  ўз  навбатида  миллий  иқ-
            тисодиётдаги  инвестицияларнинг  моддий  негизини  ташкил
            қилишини эътироф этиб ўтади. Ушбу концептуал асосларига
            мувофиқ инвестициялар иқтисодий ўсишга ва иқтисодий ўси-
            шининг  ўзи  эса  инвестициялар  учун  моддий-молиявий  асос
            (акселератор принципи) ҳисобланишини кўришимиз мумкин.
               АҚШлик иқтисодчи Бенжамин Грем эса инвестицияларни
            яна бир иқтисодий табиатини эътироф этади. Унинг фикрича,
            инвестциялар  маълум  жараёнлар  арсеналини  ўзида  мужас-
            самлаштириши ва ушбу жараён истиқболда моддий ва ижти-
            моий наф келтирувчи қўйилмалар сифатида ушбу нафлилик
            эҳтимоллигини  реал  баҳолаш  ва  хавфсизлигини  таъминлаш
            мақсадида омилларнинг мукаммал таҳлили тизимига асосла-
            ниши лозимлигини илгари сурган . Иқтисодчилар К.Р. Макко-
                                               6
            нел ва С.Л. Брюлар инвестицияларга харажат элементи сифа-
            тида таъриф бериб, ишлаб чиқариш воситасиларини тайёрла-

               5  Кейнс Дж. М. Общая теория занятости, процента и денег / Пер. с англ. проф. Н. Н. Лю-
            бимова; под ред. д.э.н., проф. Л. П. Куракова.– М.: Гелиос АРВ, 2002.
               6  Бенджамин  Грэм,  Джейсон  Цвейг. Разумный  инвестор  =  The  Intelligent  Investor:  The
            Definitive  Book  On  Value  Investing,  Revised  Edition. – М.: «Вильямс»,  2006. –  672 с.

               Толипова Бахтигул Фарходовна                               9
   4   5   6   7   8   9   10   11   12   13   14