Page 13 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 13
Инвестицияларнинг замонавий талқинига кўра, инвестиция
деганда фойда олиш мақсадида ишлаб чиқариш, ижтимоий,
маданий ва бошқа соҳалардаги турли дастур ва лойиҳаларни
амалга оширишга қаратилган узоқ муддатли молиявий капи-
тал қўйилмалар тушунилади. Инвестициялар пул, мол-мулк
ёки қиймат шаклида амалга оширилиши мумкин. Пул маблағ-
лари, банк депозитлари, қимматли қоғозлар, кўчар ва кўчмас
мулклар, «know-how», бино ва иншоотлар, фаол асосий фонд-
лар ҳамда интеллектуал мулкни инвестицияларнинг асосий
шакли сифатида кўришимиз мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестициялар моҳияти –
инвестицион фаолиятнинг икки томони бирикмасини ўз ичига
олади: ресурс харажатлари ва натижаларни қўлга киритишни.
Инвестициялар даромад олиш мақсадида киритилади ва улар
кутилган даромадни келтирмаса фойдасиз бўлиб қолади. Ай-
нан шу нарса инвестициялар тушунчасига бозор ёндашувини
англатади.
Толипова Бахтигул Фарходовна 13

