Page 15 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 15

Инвестициялар – фойда олиш ва (ёки) бошқа фойдали
                              самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик объектлари ва
              Н.Д. Стрекалова
                    [6]       (ёки) бошқа фаолиятга киритиладиган маблағлардир (пул
                              маблағлари, қимматли қоғозлар, пул қийматига эга мол-
                              мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи каби  бошқа мол-мулклар).
                 У. Шарп,     Инвестициялар – келажакда катта ҳажмда даромад олиш
               Г. Александер,   учун бугун тикилаётган пуллардир.
                Дж. Бейли [7]

              Жаҳон банкининг   Инвестициялар  –  алоҳида  бир  фуқаро,  хусусий
                 иқтисодий    компаниялар  ёки  ҳукумат  томонидан  ўз  маблағини
               глоссарийси [8]  кўпайтириш  мақсадида  қилинадиган  харажатлардир.


               Жадвал  маълумотларидан  келиб  чиқиб,  инвестицияларга
            берилган  таърифларни умумлаштириб, тўрт ёндашув бўйича
            ажратиб олиб таҳлил қилиш мақсадли деб топилди. Биринчи
            ёндашувга мувофиқ [2,5], инвестициялар – даромад олиш мақ-
            садида  турли  соҳа  корхоналари,  тадбиркорлик  лойиҳалари,
            инновацион лойиҳалар ва бошқаларга узоқ муддатли капитал
            киритишдир. Бу ерда иқтисодий самара (даромадни, фойдани,
            рақобатбардошликни ошириш)га эришиш учун ишлаб чиқа-
            ришга қўйилмаларнинг узоқ муддатлилиги (бир йилдан кўп)
            инвестицияларнинг  муҳим  хусусиятларидан  эканлигидир.
            Иккинчи ёндашувга мувофиқ [2,7,8], инвестициялар деганда,
            турли  иқтисодий  агентлар  (фуқаролар,  ташкилотлар,  давлат
            бошқарув органлари) томонидан киритиладиган капитал ту-
            шунилади. Бу ерда қўйилма муддати белгиланмайди, самара
            мақсади  –  иқтисодий  (капитални  ўстириш)дир.  Учинчи  ён-
            дашувга мувофиқ [1,3], инвестициялар – турли фаолият тури
            объектларига  иқтисодий  агентлар  томонидан  киритиладиган
            исталган турдаги бойликлардир. Қўйилма муддати белгилан-
            майди, самара мақсади – иқтисодий ва ижтимоийдир. Тўртин-
            чи ёндашув [4,6] бўйича, инвестициялар – иқтисодий ва иж-


               Толипова Бахтигул Фарходовна                               15
   10   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20