Page 20 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 20
симлашни ўз ичига олади. Инвестиция портфелини шакллан-
тириш бир қатор асосий принципларга асосланади, уларнинг
асосийлари қуйидагилар:
– портфел турининг белгиланган инвестиция мақсадларига
мувофиқлиги;
– инвестиция қилинган капиталга портфел турининг мос-
лиги;
– рухсат этилган рисклар даражасига мувофиқлиги;
– бошқариш имкониятини таъминлаш ва бошқалар.
Тайёр объектни фойдаланишга топширишдан бошланади-
ган босқич бу лойиҳани амалга ошириш босқичидир. Лойи-
ҳанинг самарадорлигини аниқлаш борасида ушбу босқич энг
муҳим ҳисобланади, чунки айнан лойиҳанинг ишга тушиш
босқичида лойиҳани инвестор учун рентабелли қиладиган
даромад оқими пайдо бўла бошлайди. Шундай қилиб, лойи-
ҳани ишга тушириш босқичининг давомийлиги лойиҳанинг
умумий хусусиятига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Шубҳасиз, унинг вақт чегараси қанча узоқ бўлса, даромад-
нинг умумий миқдори шунча кўп бўлади. Шуни таъкидлаш
лозимки, инвестицион лойиҳани ишга туширишдан келадиган
сармоя дастлабки инвестициялар билан бевосита боғлиқ бўла
олмайди. Инвестицион лойиҳа, авваламбор, унинг техник жи-
ҳатдан мақсадга мувофиқлиги, экологик хавфсизлиги, фойда
ва харажатларни таққослаш натижасида аниқланадиган иқти-
содий самарадорлиги асосида баҳоланади.
Узлуксиз мониторингни юритиш. Инвестицион лойиҳа-
ни бошқариш, унинг бюджетини юритиш, бошқарув ва бух-
галтерия ҳисобини юритиш ҳамда улар ўртасида ўзаро боғ-
лиқликни шакллантириш ва уларни ягона автоматлаштирил-
ган тизимда амалга ошириш орқали инвестицион лойиҳанинг
мониторингини узлуксиз юритиш мумкин. Бу ўз навбатида
20 Толипова Бахтигул Фарходовна