Page 22 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 22

яхлит ёндашувни ўз ичига олади. Айнан шу қисмнинг маълу-
          мотлари лойиҳада қарор қабул қилаётган инвестор учун ўта
          муҳим ҳисобланади.
             Инвестиция  олди  тадқиқотлар  босқичида  олинган  нати-
          жаларнинг қиймати бошланғич маълумотларнинг тўлиқлиги
          ва ишончлилигига ҳамда уларни таҳлил этишда қўлланилган
          усулларнинг тўғри эканлигига боғлиқ. Лойиҳа қуйидагиларни
          таъминлашига  инвесторларнинг  ишончлари  комил  бўлмаса,
          инвестицион  лойиҳани  амалий  ишга  туширишга  киришмай
          турадилар:
             –лойиҳани ишга тушириш пайтида олинган даромадлар ҳи-
          собидан киритилган инвестицияларнинг қайтарилиши;
             –инвестор кутган даражадан кам бўлмаган инвестиция рен-
          табеллигини таъминловчи фойдани олиш;
             –инвестор учун мақбул бўлган муддат ичида инвестиция-
          ларнинг  қопланиши.
             Лойиҳанинг  иқтисодий  самарадорлигини  баҳолашнинг
          асосий вазифаси бўлиб, инвестицион фаолиятнинг айнан шу
          натижаларига реал эриша олишини аниқлашдан иборат. Иқти-
          содий самарадорликни баҳолаш учун асос бўлиб, уни амалга
          оширишда вужудга келадиган харажатлар ва фойда ўртасида-
          ги боғлиқликни аниқлашдан иборатдир.
             Шундай  қилиб,  бозор  иқтисодиётига  реал  инвестициялар
          билан боғлиқ ҳар қандай инвестиция лойиҳасини амалга оши-
          ришдан олдин ўзаро боғлиқ иккита вазифани ҳал қилиш керак:
             –лойиҳанинг ҳар бир варианти рентабеллигини баҳолаш;
             –вариантларни таққослаш ва энг яхшисини танлаш.
             Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги инвестиция
          лойиҳаларида  қатнашувчиларнинг  манфаатларини,  молия-
          лаштириш турини, натижалар ва харажатларни ҳисобга олиш
          табиати, инвестицияларни амалга ошириш вақти, объектлар-

         22                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   17   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27