Page 26 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
        P. 26
     қўлланма» деб номланади. У биринчи марта 1978 йилда ри-
          вожланаётган мамлакатларда лойиҳаларни баҳолаш учун кенг
          қамровли стандартларнинг мавжуд эмаслиги сабаб нашр этил-
          ган. Ўша вақтдан бери UNIDO таклиф қилган ёндашув ҳуку-
          мат вазирликлари, банклар, молиявий институтлар, олий ўқув
          юртлари ва консалтинг фирмалари томонидан қабул қилинган.
             UNIDO  методологияси  инвестиция  лойиҳасини  учта  ало-
          ҳида босқичдан иборат цикл шаклида ишлаб чиқишни тавсия
          қилади:
             – инвестиция олди босқичи;
             – инвестицион босқич;
             – ишга тушириш босқичи.
             Ушбу босқичларнинг ҳар бири ўз навбатида даврларга бў-
          линади ва уларнинг баъзилари консалтинг, лойиҳалаштириш
          ва ишлаб чиқариш каби муҳим тадбирларни ўз ичига олади.
             Инвестицион  лойиҳаларни  режалаштириш  –  иқтисодчи-
          лар,  муҳандислар,  тадбиркорлар,  давлат  бошқарувчилари  ва
          социологлар гуруҳини талаб қиладиган фанлараро вазифадир.
          UNIDO методологияси  ривожланаётган ва ривожланган мам-
                                  17
          лакатлардаги маълумот даражаси ва касбий малакаси турлича
          бўлган сармоядорларга саноат ишлаб чиқаришининг техник-
          иқтисодий асосларини тайёрлашда қарор қабул қилувчилар-
          га ёрдам беради. Мазкур методика бўйича ёндашиш амалий
          аҳамиятга эга (яъни ўтган даврга қараганда турдош тузилма-
          да таққослаш имкониятини берувчи турли техник-иқтисодий
          асосларни жойлаштиришга уриниш). Ривожланаётган мамла-
          катларда саноатни ривожлантириш марказлари, сармояларни
          жалб қилиш марказлари, саноатни ривожлантириш банклари,
             17  Dieter Weiss. Economic evaluation of projects: A critical comparison of a new world bank
          methodology with the UNIDO and the revised OECD approach. Socio-Economic Planning Sciences
          Volume 12, Issue 6, 1978, Pages 347-363. https://doi.org/10.1016/0038-0121(78)90040-X
         26                                     Толипова Бахтигул Фарходовна





