Page 23 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 23

нинг хизмат кўрсатиш муддати ва бошқа омилларни акс эт-
            тирувчи кўрсаткичлар тизими томонидан баҳоланади. Инвес-
            тицияларнинг иқтисодий, молиявий, ресурс, ижтимоий ҳамда
            экологик  самарадорлик  кўрсаткичлари  мавжуд.  Дастлаб  ба-
            ҳоланадиган кўрсаткичларига инвестицияларнинг иқтисодий
            самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини киритса бўлади.
            Шу билан бир қаторда инвесторларнинг мақсадларидан келиб
            чиқиб, самарадорликнинг қуйидаги кўрсаткичларини ажратиб
            кўрсатиш мумкин:
               –лойиҳани  амалга  ошириш  билан  боғлиқ  харажатлар  ва
            натижаларни ҳисобга олган ҳолда, инвестиция лойиҳасининг
            бевосита иштирокчиларининг тўғридан-тўғри молиявий ман-
            фаатларидан ташқарига чиқадиган ва қийматларни ифодалаш-
            га имкон берадиган миллий иқтисодий самарадорлик кўрсат-
            кичлари. Масалан, темирйўл қурилиши каби соҳалардаги ин-
            вестиция лойиҳаларини ўз ичига олган кенг миқёсли (шаҳар,
            вилоят ёки бутун мамлакат манфаатларига таъсир қиладиган)
            лойиҳалар  учун  ижтимоий  самарадорликни  баҳолаш  тавсия
            этилади;
               –вилоят, минтақавий ёки маҳаллий бюджет учун лойиҳани
            амалга  оширишнинг  молиявий  оқибатларини  акс  эттирувчи
            бюджет  самарадорлиги  кўрсаткичлари;
               –лойиҳанинг бевосита иштирокчилари учун уни ишга ту-
            ширишдан юзага келадиган молиявий оқибатларини ҳисобга
            оладиган тижорат (молиявий) самарадорлиги кўрсаткичлари.
               Тижорат  самарадорлиги  –  пул  маблағларининг  кириб  ке-
            лиши ва чиқиб кетиши, инвестиция, операцион ёки молиявий
            фаолиятдан фарқи бўлган реал пул оқимини таҳлил қилишни
            ўз ичига олади.
               Юқоридагилардан келиб чиқиб, айтиш мумкинки инвести-
            циявий лойиҳанинг самарадорлиги ҳисоб-китоб даври мобай-

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              23
   18   19   20   21   22   23   24   25   26   27   28