Page 25 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 25

учун озиқ-овқат саноатига йўналтирилган инвестиция лойи-
            ҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш муаммоси
            макро-  ва  микроиқтисодий  назариянинг  турли  томонларига,
            иқтисодий-математик  усулларга,  иқтисодиётдаги  илмий-ме-
            тодологик йўналишларга, социология, экология ва бошқа са-
            ноат фанларига таъсир этувчи комплекс ечимни талаб қила-
            ди. Бундай муаммони ҳал этишга қаратилган ёндашув унинг
            ижтимоий-иқтисодий жараёнлар умумий тизимидаги ўрни ва
            аҳамиятини аниқлашга, унинг ички таркибини, ижтимоий-иқ-
            тисодий  жиҳатларининг  ўзаро  боғлиқлигини  аниқлашга  им-
            кон яратади.
               Ҳозирги кунда бутун дунёда турли хилдаги лойиҳаларга са-
            марали инвестиция киритиш жуда катта аҳамият касб этмоқ-
            да. Ушбу инвестициянинг самарасини баҳолаш учун кўплаб
            ёндашувлар ва усуллар яратилган. Улар орасида кенг тарқал-
            гани қуйидаги усуллар:
               1.UNIDO (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саноатни
            ривожлантириш ташкилоти) усули;
               2.Little – Miррliss усули;
               3.Жаҳон банки (WБ) усули;
               4.Харажатлар-фойда (cosт-benefiт analysis) усули;
               5.Ernsт & Young (EY) усули;
               6.Goldman, Sachs&Co усули;
               7.Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBРD) усули.
               Қуйида инвестициялар самарадорлигини ҳисоблаш усулла-
            рининг моҳияти батафсил ёритиб берилади.
               UNIDO (United Nations Industrial Development Organization)
            – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлан-
            тириш ташкилоти ҳисобланади.
               UNIDO усули деб номланган методологиянинг тўлиқ номи
            – «Саноат техник-иқтисодий тадқиқотларни тайёрлаш бўйича

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              25
   20   21   22   23   24   25   26   27   28   29   30