Page 21 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 21
инвестицион лойиҳани мавҳум бошқаришдан тушунарли ва
аниқ бошқариладиган фаолият объектига айлантиришга хиз-
мат қилади.
Ликвидaцион (тугатиш) босқичи. Тугатиш босқичи бир
қанча сабаблар туфайли амалга оширилиши мумкин. Маса-
лан, бир томондан, инвестицион лойиҳанинг келажакда ри-
вожлантириш учун зарур бўладиган барча имкониятлари фой-
даланилиб бўлинганда бошланиши мумкин. Иккинчи томон-
дан, корхона эгасига бошқа инвестор томонидан янада яхши
таклиф келиб тушиши билан боғлиқ. Яна бошқа томондан ин-
вестицион лойиҳа кутилган натижани кўрсатиб бера олмаса
тугатилади.
Инвестицияларни тугатиш босқичи лойиҳани амалга оши-
риш жараёнида олинган маълумотларни чуқур таҳлил қилиш
билан бошланади. Бундай таҳлилий ишлар инвестор келажак-
да инвестиция лойиҳаларини янада муваффақиятли амалга
ошириши учун зарур бўлади.
Инвестицион лойиҳани таҳлил қилиш ва баҳолашнинг маз-
муни қарор қабул қилувчига инвестиция киритишнинг мақ-
садга мувофиқлиги (ёки номувофиқлиги) тўғрисида хулоса
чиқариш имконини берадиган шаклда барча маълумотларни
тақдим этишдан иборатдир.
Инвестицион лойиҳаларни иқтисодий баҳолашда реал ак-
тивлари мавжуд операцияларга маблағлар киритишнинг имко-
ни бўлган вариантларини асослаш ва танлаш жараёни марка-
зий ўринни эгаллаши табиийдир.
Инвестицион лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ба-
ҳолаш – инвестициялаш олди тадқиқотлар ўтказишнинг яку-
ний бўғинидир. У ишнинг барча олдинги босқичларида йи-
ғилган ва таҳлил қилинган маълумотларга асосланиши лозим.
Иқтисодий баҳолаш инвестиция лойиҳасини таҳлил қилишда
Толипова Бахтигул Фарходовна 21