Page 17 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 17
1.1-расм. Инвестициялар классификацияси 15
Инвестицион қарорларни қабул қилишдаги асосий муаммо
лойиҳанинг мазмуни ва унинг амалга оширилиши ҳамда ун-
дан олинадиган натижа билан қанчалик мос келиши нуқтаи
назаридан кутилаётган воқеалар ривожи режасини баҳолаш-
дадир. Умуман олганда, инвестицион лойиҳа деганда якуний
натижада фойда олиш мақсадида капитал киритиш режаси
ёки лойиҳаси тушунилади. Барча инвестицион лойиҳалар-
да инвестиция киритиш олди ҳамда лойиҳа даромад келтира
бошлаши ўртасида вақт оралиғи (лаг) мавжуд бўлади. Шундай
қилиб, инвестицион лойиҳани баҳолашда вақт омили ҳал қи-
лувчи роль ўйнайди. Инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш
бир неча давр ва босқичлардан иборат бўлган етарлича узоқ
муддатли жараёндир.
Инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигига
бевосита таъсир этувчи инвестицион цикл бир қанча босқич-
ларни ўз ичига олади. Маълумки, лойиҳани амалга ошириш ва
15 Муаллиф ишланмаси.
Толипова Бахтигул Фарходовна 17