Page 19 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 19

Лойиҳанинг тўлиқ жараёнини қуйидагича ифодалаш мум-
            кин:
               Лойиҳа  самарадорлигини  баҳолаш  ва  мақсадларини
            белгилаш. Мазкур босқичда инвесторнинг режаси шакллана-
            ди ва ушбу лойиҳага инвестиция киритишнинг мақсадга муво-
            фиқлиги аниқланади. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ
            комплекс тадқиқот натижаларига кўра якуний баҳо қўйилади
            ва инвестиция киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қо-
            лаверса, бу босқичда лойиҳага катта миқдордаги инвестиция-
            лар киритилади: лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади,
            инвестицион  жараён  иштирокчилари  ўртасида  шартномалар
            тузилади ва объектлар қурилиши амалга оширилади, яъни ло-
            йиҳани амалга оширишдан кўзланган даромадни олиш учун
            моддий ҳамда ҳуқуқий асос яратилади. Инвестицион босқич-
            да қабул қилинган қарорлар инвестиция олди босқичидаги на-
            тижалар билан мос келиши шарт эмас. Шунинг учун мазкур
            босқичда лойиҳанинг амалдаги ва режалаштирилган кўрсат-
            кичлари  ўртасидаги  тафовутни  аниқлашга  имкон  берадиган
            мониторингга асосий эътибор қаратилади.
               Рисклар таҳлили. Инвестиция жараёнининг мазкур бос-
            қичи энг аҳамиятли ҳисобланиб, икки йирик таҳлиллар, яъни
            сифат ва миқдор бўйича риск таҳлилларини амалга оширади.
            Лойиҳага тааллуқли бўлган ноаниқликлар оқибатида вужудга
            келадиган ҳар қандай риск турлари хатарларни сифат бўйича
            таҳлил этишни англатади. Рискларни миқдорий таҳлил этиш
            инвестицион лойиҳа самарадорлиги кўрсаткичларига рискли
            омиллар қай даражада таъсир этиши мумкинлигини баҳолаш
            учун зарурдир.
               Активларни тақсимлаш босқичи инвестиция учун ўзига
            хос активларни танлашни, шунингдек, улар ўртасида инвести-
            ция қилинган капитални тегишли нисбатларда оптимал тақ-

               Толипова Бахтигул Фарходовна                              19
   14   15   16   17   18   19   20   21   22   23   24