Page 14 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 14
1-жадвал
Инвестицияларга айрим илмий қаршлар 14
Инвестициялар – тадбиркорлик объектлари ва бошқа
фаолият турларига киритилиши натижасида фойда
(даромад) ёки ижтимоий самарага эришиладиган моддий
ва интеллектуал бойликларнинг барча туридир. Бундай
бойликлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
– пул маблағлари, мақсадли банк омонатлари, пайлар,
акция ва бошқа қимматли қоғозлар;
М.Н. Дмитриев,
А.Н. Голубцов – кўчар ва кўчмас мулклар (бино, иншоот, ускуналар ва
[1] бошқа моддий бойликлар);
– муаллифлик ҳуқуқидан келиб чиқиб, мол-мулкка
эгалик қилиш ҳуқуқи, «know-how», тажриба ва бошқа
интеллектуал бойликлар;
– ердан ва бошқа табиат ресурсларидан фойдалана олиш
ҳуқуқи, шунингдек, бошқа мол-мулкка эгалик қилиш
ҳуқуқлари;
– бошқа моддий бойликлар.
Инвестициялар – даромад олиш мақсадида ўз мамлакати
Райзберг Б.А.
Лазовский Л.Ш. ёки хорижда тадбиркорлик лойиҳалари, ижтимоий-
Стародубцева Е.Б. иқтисодий дастурлар, инновацион лойиҳалар каби турли
[2] соҳа корхоналарига узоқ муддатли давлат ёки хусусий
капитални киритишдир.
М.И. Ример, Инвестициялар – фойда олиш ёки ижобий ижтимоий
А.Д. Касатов, самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик объектлари ва
Матиенко Н.Н. бошқа фаолиятга маблағ киритишдир.
[3]
Инвестициялар – даромад олиш ёки капитални
Дж.М. Розенберг
[4] кўпайтириш ва шунга ўхшаш бошқа мақсадда маблағ
сарфидир.
Инвестициялар – фаолият масштабини кенгайтириш,
Г.В. Савицкая фойдасини ошириш, рақобатбардошлигини ошириш
[5] мақсадида узоқ муддатга корхона активларига маблағлар
киритишдир.
14 Муаллиф ишланмаси.
14 Толипова Бахтигул Фарходовна