Page 12 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 12

каларига  боғлиқлигини  ва  юқори  фоиз  ставкаси  шароитида
          инвестицияларни реал сектордан “Сиқиб чиқариш самараси”
          ҳисобига молиявий секторда тўпланиши ҳолати кузатилиши
          исботланган.
             Ўтган асримизнинг 50-йилларидан сўнг молия бозорининг
          ривожланиши, молиявий инвестициялар бозори капиталлашу-
          вининг ҳаддан зиёд авж олиши натижасида кўплаб иқтисодчи
          олимлар томонидан молиявий инвестицияларнинг иқтисодий
          табиатини тадқиқ қилишга қизиқиш кучайди. Шундай иқти-
          содчи олимлардан бири бўлган Г. Марковиц ўзинининг “Порт-
          фел назарияси”да инвестицион қарорлар қабул қилишда да-
          ромад ва риск омилини ҳисобга олган ҳолда инвестициялаш
          назариясини тизимлаштирган . Бунда инвестициялар нафақат
                                        12
          реал ишлаб чиқаришга мақсадли қўйилмаларни ўзида мужас-
          самлаштирган, балки молиявий активлар сифатидаги мақсад-
          ли қуйилмаларни ҳам ўзида мужассамлаштира борган.
             Юқоридагиларга  асосланган  ҳолда  таъкидлайдиган  бўл-
          сак, инвестиция деганда пул маблағлари, қимматли қоғозлар,
          бошқа турдаги мулклар, шунингдек, пул қийматини берувчи
          мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи, тадбиркорлик ва бошқа турдаги
          фаолият объектларига қўйиладиган маблағлар тушунилади.
             Таниқли молиячилар У. Шарп, Г. Александер ва Ж. Бейли-
          лар тасдиқлайдики, инвестицияларни тадқиқ қилишда улар-
          нинг иқтисодий табиатига кўра реал ва молиявий инвестиция-
          ларга ажратиш мақсадга мувофиқ . Гарчи ушбу инвестиция
                                              13
          турлари  бир-бирини  тўлдирса-да,  лойиҳаларни  шаклланти-
          риш ва уларни молиялаштиришнинг стандарт механизми бў-
          йича бир-биридан фарқ қилишини эътироф этиб ўтадилар.

             12   Markowitz, H.M. Foundations of Portfolio Theoрy. Journal of Finance, 1991, vol. 46. - №
          2. - Р. 469-77.
             13  Шарп У. Инвестиции: пер. с. англ. / У. Шарп, Г. Александер, Дж. Бэйли. – М.: ИН-
          ФРА-М,  2001.  –  1028  с.

         12                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   7   8   9   10   11   12   13   14   15   16   17