Page 16 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 16
тимоий, шунингдек, бошқа исталган турдаги наф келтирувчи
самарага эришиш учун исталган турдаги фаолиятга кирити-
ладиган исталган турдаги моддийликдир. Фикримизча, тўр-
тинчи ёндашув мақсадлар ранг-баранглигини ва инвестицион
лойиҳалари хусусиятларини кўпроқ даражада инобатга олади,
шу сабабли ҳозирги шароитда айнан унга таяниш мақсадга
мувофиқдир.
Инвестиция субъекти ва объекти. Инвестициядан фойда-
ланувчи тижорат ташкилотлари ва бошқа хўжалик юритувчи
субъектлар инвестиция субъектлари бўлиб ҳисобланади.
Инвестиция объектлари бўлиб:
– янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришга мўлжал-
ланган қурилаётган, қайта қурилаётган ёки кенгайтирилаёт-
ган корхоналар, бино, иншоот (асосий фондлар);
– маълум бир масала (дастур) ечимига қаратилган қури-
лаётган ёки таъмирланаётган объектларнинг мажмуалари. Бу
ҳолатда инвестиция объекти бўлиб давлат, маълум бир тармоқ
ёки бошқа соҳалар миқёсидаги дастурлар ҳисобланади.
Лойиҳаларни таҳлил қилиш, режалаштириш, молиялашти-
риш манбалари ва усулларини аниқлаш, шунингдек, инвести-
цияларнинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиш учун улар-
нинг илмий асосланган таснифи зарур.
Инвестицияларни таснифлаш инвестицияларни гуруҳлаш-
нинг таснифий белгилари бўйича бир хил гуруҳларга бир-
лаштириш имконини берадиган хусусиятлар (ёки мезонлар)
асосида амалга оширилади. Қуйида хусусият (мезон) лардан
келиб чиқиб инвестициялар таснифи келтирилган.
16 Толипова Бахтигул Фарходовна