Page 30 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 30

Жаҳон банки инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги-
          ни баҳолашга лойиҳаларни таҳлил қилиш нуқтаи назаридан
          ёндашади. Лойиҳани таҳлил қилиш – тижорий эмас, балки ло-
          йиҳанинг ижтимоий самарадорлигини баҳолаш методология-
          сидир.  Агар  лойиҳа  ишончли,  молиявий  жиҳатдан  мақсадга
          мувофиқ  бўлса,  энг  муҳими,  Бирлашган  Миллатлар  Ташки-
          лоти (БМТ) эълон қилган мақсадларга жавоб берса, инвести-
          ция  учун  мақбул  ҳисобланади.  Лойиҳани  Жаҳон  банкининг
          услуби бўйича баҳолашда NPV ва қайтарилиш муддати каби
          асосий кўрсаткичлар, шунингдек, соф жамғармаларнинг яши-
          рин нархларида лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашга
          имкон берадиган Бруно мезонидан фойдаланилади. Лойиҳани
          таҳлил  қилиш  методологиясидан  фойдаланишнинг  ноқулай
          томони шундаки, унда (PI) рентабеллик индексининг йўқлиги
          инвестиция лойиҳасининг нисбатан самарадорлигини кўрса-
          тади.
             Юқорида  келтирилган  усулларнинг  тўртинчиси  –  хара-
          жатлар-фойда  усули  XIX  асрда  биринчи  бўлиб  Франция-
          да пайдо бўлган, кейинчалик АҚШга кўчиб ўтган ҳамда у
          ерга бориб, 1940 йилларда шиддат билан ривожлана бош-
          лаган. Айнан шу пайтда иқтисодчилар харажатлар ва фойда
          ўртасидаги мақбул балансни топиш муаммосини ҳал қила
          бошладилар. Ўшандан бери ушбу соҳада тадқиқотлар олиб
          борилмоқда, усул ўзгаришларга учраган ва якуний тўхтам
          ҳали  ҳам  мавжуд  эмас.  Ушбу  усулнинг  асосий  принципи
          маълум  бир  инвестиция  лойиҳасини  амалга  оширишдан
          олинган соф жорий қийматни ҳисоблашдан иборат. Бу соф
          жорий  қийматни  (NPV,  IРР)  ҳисоблаш  асосида  энг  яхши
          инвестиция  қарорини  қабул  қилиш  учун  турли  вақтларда
          фойда  ва  харажатларни  топишга  имкон  беради.  Усулнинг
          камчиликлари  ва  чекловлари  узоқ  муддатли  истиқболда

         30                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34   35