Page 32 - ТОЛИПОВА БАХТИГУЛ МОНОГРАФИЯ
P. 32

килоти UNIDO усулидан кенг қўлланиб келаётгани гувоҳи бў-
          ламиз.
             Сўнгги  йилларда  инвестициялар  самарадорлигини  баҳо-
          лашда  янги  усуллар  ва  далиллар  пайдо  бўлиб  келмоқда.  Бу
          янгиликларни содир бўлишига бир қанча омиллар ўз таъсири-
          ни кўрсатди. Муҳим омиллардан бири шундаки, инвестиция
          самарадорлигини тадқиқ этиш харажатлари камайган. Илгари
          олиб борилган тадқиқотлар фондлар самарадорлигини баҳо-
          лаш хусусий ёки қиммат тижорат маълумотлар базасига асос-
          ланган эди. Ҳозирги кунга келиб олимлар ўз маълумотларини
          веб-саҳифалар  ёки  илмий  нашрлар  иловаларига  жойлашти-
          ришни йўлга қўйишган.
             Реал секторнинг саноат соҳасини, хусусан, озиқ-овқат са-
          ноатини таҳлил қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашимиз
          жоизки,  инвестициялаш  олди  тадқиқотларининг  энг  муҳим
          босқичларидан бири – бу бевосита ва билвосита кўрсаткич-
          ларни ҳисоблаш ва баҳолашни ўз ичига оладиган инвестицион
          жараённинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ҳисоблана-
          ди.
             Саноат корхоналари фаолиятининг самарадорлигини баҳо-
          лаш воситалари икки услубий ёндашувни гуруҳлайди:
             – саноат корхонаси фаолиятининг рентабеллиги ҳисоблан-
          ган ҳамда молиявий коэффициентлардан фойдаланишга асос-
          ланган бухгалтерия ҳисоби;
             – фаолият юритишнинг оптималлиги асосий мезони бўлган
          фойда, харажат ва риск даражасини ўз ичига олган иқтисодий
          (ишлаб чиқариш) усул (1.3-расм).









         32                                     Толипова Бахтигул Фарходовна
   27   28   29   30   31   32   33   34   35   36   37